Қозоқ парламенти пойтахтни Нурсултон деб ўзгартиришни маъқуллади

Қозоғистон парламенти депутатлари иккинчи, якуний ўқишда пойтахтни Назарбаев шарафига Нурсултон деб номлаш тўғрисидаги Конституцияга тузатишларни қабул қилди. Бу ҳақда РИА Новости агентлигига таяниб “Халқ сўзи” ёзмоқда.

Хабарда қайд қилинишича, Қозоғистон парламенти қуйи палатаси спикери Нурлан Нигматулин ушбу қарорни тарихий, деб атаган.

Бундан олдин, Қозоғистон президенти Касим-Жомарт Токаев Остона шаҳри номини Нурсултон деб ўзгартиришни таклиф қилганди.

Бундан ташқари, Токаев Назарбаевни давлатда мавжуд бўлган барча юксак унвонлар билан тақдирлашни таклиф қилди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Буюк британия бош вазири борис жонсон истеъфога чиқди

Буюк Британия бош вазири Борис Жонсон ўз лавозимидан ва ҳукмрон Консерватив партия раҳбариятидан истеъфога чиқди. Буни эълон қилар экан, сиёсатчи дунёдаги энг яхши ишни тарк ...

Толибон вазири ўзбекистон ва тожикистонга таҳдидли хабарлар юборди

Толибон мудофаа вазирлиги баёнот бериб, қўшни давлатларни афғон самолётлари ва вертолётларини қайтаришга чақирди. Гап Афғонистон ҳукумати қулагандан кейин Ўзбекистон ва ...

Ехҳт ўзбекистонни баъзи оавни блоклашни тўхтатишга чақирди

ЕХҲТнинг ОАВ эркинлиги масалалари бўйича вакили Арлем Дезир Ўзбекистон ҳукуматини айрим оммавий ахборот воситаларини блоклашни тўхтатишга чақирди. Расмий мурожаат халқаро ...