Ўзбекистон бахтли мамлакатлар рейтингидаги ўрнини яхшилади

БМТнинг барқарор ривожланиш ечимлари бўйича бўлими 2019 йилги World Happiness Report йиллик ҳисоботини эълон қилди. Унда Ўзбекистон бир йил олдинги мавқеини яхшилади, деб ёзади «Халқ сўзи» нашри.

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

156 мамлакат жой олган янгиланган рейтингда Ўзбекистон 44-ўриндан 41-ўринга кўтарилган. Ўзбекистон рейтингда 6,174 баллга эга бўлган.

Рейтингни тузишда мутахассислар аҳоли жон бошига тўғри келадиган ялпи ички маҳсулот даражасини, давлат томонидан фуқароларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш даражасини, соғлом турмушнинг давомийлигини, ҳаётий муҳим қарорлар қабул қилиш эркинлигини, саховат ва коррупцияга муносабат даражасини кўриб чиқди

Жорий йилги рейтингда Ўзбекистон МДҲ давлатлари орасида етакчи ўринни эгаллаб турибди. Қозоғистон рейтингида 60, Тожикистон 74, Беларусь 81, Қирғизистон 86, Туркманистон 87, Озарбайжон 90-ўринни эгаллаган.

Рейтингда Финляндия 7,769 балл билан етакчилик қилмоқда. Кейинги ўринларда Дания, Норвегия ва Исландия мамлакатлари жой олган. Топ-10 та “бахтли” мамлакатлар рўйхатидан Нидерландия, Швейцария, Швеция, Янги Зеландия, Канада ва Австралия мамлакатлари жой олган.

Рейтингнинг энг сўнгги ўринларини Руанда, Танзания, Афғонистон, Марказий Африка Республикаси ва Жанубий Судан мамлакатлари банд этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қозоғистон расмийлари юзлаб оилаларга алкоголь истеъмолини тақиқлади

Қозоғистон ИИВ вакили Алексей Милюк берган маълумотларга қараганда, мамлакат расмийлари суд орқали турмуш шароити яхши бўлмаган бир неча юз оилаларга алкоголь ичимликлари ...

“йўллардаги 54 та пост олиб ташланди, энди камера ўрнатиш керак”

Президент Шавкат Мирзиёев танқидидан кейин Ўзбекистон ҳудудидаги 54 та пост фаолияти тугатилди, дея хабар тарқатди Ички ишлар вазирлиги. (more…)

Ким ахборотга эга бўлса, ўша ҳукмрон(ми?)

Бир пайтлар, бу тарих дарсликларидан кўпчилигимизга яхши маълум, кишилик жамият тараққиёти беш формацияга бўлиб ўрганилар эди: ибтидоий жамоа, қулдорлик, феодализм, ...