Венесуэлада Гуайдонинг бош ноиби ҳибсга олинди

Венесуэлада муҳолифат етакчиси Хуан Гуайдонинг бош ноибларидан бири Роберто Марреро ҳибсга олинди. Аввалига Миллий ҳавсизлик хизмати унинг уйида тинтув ўтказган.

Фото:dw.com

Гуайдо куч ишлатар тизимлари уни ушлашдан қўрқиб, унинг ёрдамчиларини нишонга олаётганини маълум қилмоқда.

АҚШ президентининг миллий хавсизлик бўйича маслаҳатчиси  Жон Болтон Гуайдонинг ноибини ҳибс қилиниши «йирик хатодир» деб баёнот бериб, ҳукуматга Маррерони зудлик билан озод қилишга чақирди.

Йил бошида Хуан Гуайдо ўзини Венесуэланинг муваққат президенти, деб эълон қилган эди. Уни АҚШ, Евроиттифоқининг мамлакатлари, Лотин Америкасининг кўпчилик мамлакатлари қўллаган. Давлат бошлиғи Николас Мадурони эса Россия, Хитой, Туркия ва Куба қўлламоқда.

Халқаро ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари маълум қилганидек,   Мадуронинг ҳукумати январь ойидан буён ҳукуматга қарши намойишларга алоқадор мингдан ортиқ инсон ҳибсга олинган демоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухородан ўқувчиларни олиб қайтаётган автобус йтҳга учраб, ёниб кетди

Бугун, 29 апрель куни тунги соат 02:00 ларда Ўрта Чирчиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4Р20 автомобиль йўлининг 6-километрида Бухоро шаҳридан зиёратдан қайтаётган, салонида 53 ...

Жўрабек муродов: биз дўстлик элчиларимиз!

Жўрабек Муродов ўтган асрнинг олтимишинчи йилларидан бери дунёнинг кўплаб мамлакатларида ижодий сафарларда бўлиб, миллат ва элатлар орасидаги ҳамкорлик ва дўстлик ришталарини ...