China Cup 2019. Ўзбекистон миллий жамоаси Уругвайга йирик ҳисобда ютқазди

Хитойнинг Наннинг шаҳрида China Cup 2019 халқаро мусобақаси давом этмоқда. Бу ҳақда “Трибуна.уз” сайти ёзмоқда.

Ўзбекистон миллий жамоаси яримфиналда Уругвайга қарши ўйнади ва 0:3 ҳисобида ютқазди. Голлар Перейро ва Стуани (2) ҳисобига ёзилди.

Дастлабки яримфинал баҳсида мусобақа мезбони Хитой миллий жамоаси Таиландга қарши ўйнаб, 0:1 ҳисобида ютқазган эди.

Энди Уругвай миллий жамоаси финалда Таиланд билан беллашади. Ўзбекистон эса 3-ўрин учун Хитой билан ўйнайди. Ҳар иккала баҳс 25 март куни ўтказилади.

China Cup 2019, 1/2 финаллар
22 март, Наннинг, Guanxi Sports Centre стадиони
Уругвай – Ўзбекистон 3:0 (2:0, 1:0)
Голлар: Перейро (5), Стуани (24, 82)
Бош ҳакам: Милорад Мажич (Сербия)
Уругвай: Муслера, Касерес, Годин (Коатес 64), Хименес, Лаксальт (Гонсалес 61), Нандес (Родригес 77), Весино, Бентанкур, Лодейро (Сараччи 61), Стуани, Перейро
Ўзбекистон: Қувватов, Сайфиев, Исмоилов, Кримец, Ҳошимов, Аҳмедов, Шукуров, Сидиқов (Алибоев 72), Машарипов, Ҳамдамов (Мирзаев 64), Шомуродов (Бикмаев 64)
Огоҳлантиришлар: Ҳошимов (59), Машарипов (79), Хименес (85)

21 март, Наннинг, Guanxi Sports Centre стадиони
Хитой – Таиланд 0:1
Гол: Сонгкрасин (33)

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Шавкат мирзиёев iii кўчманчилар ўйинлари очилиш маросимида иштирок этади

Қирғизистонда, Иссиқ кўл бўйида III Кўчманчилар ўйинларида 80 мамлакатдан 3 мингдан ортиқ спортчилар иштирок этади. Шавкат Мирзиёев ҳамда Қирғизистон, Озарбайжон, Қозоғистон ...

Ўзбекистонлик жавоҳир 11 ёшида жаҳон чемпиони бўлди

Ўзбекистонлик ёш шахматчи Жавоҳир Синдаров таиланднинг Паттайя шаҳрида ўтган мактаб ўқувчилари ўртасидаги шахмат бўйича жаҳон чемпионатида чемпионлик унвонини қўлга киритди. ...

Эронда ҳакам сабабли футбол учрашуви кўрсатилмади

Эронда Германия чемпионатининг 22-туридан ўрин олган “Бавария”-“Аугсбург” учрашуви давлат телеканали орқали намойиш қилиниши режалаштирилганди. Бироқ немис журналисти Натали ...