Жаҳон Банки водийлик тадбиркорларига 200 миллион доллар кредит беради

Жаҳон банкининг Директорлар кенгаши Фарғона водийси вилоятларида қишлоқ жойларда тадбиркорликни ривожлантириш учун 200 миллион доллар кредит беришни маъқуллади, Бу ҳақда банк ваколатхонасига таяниб “Соф.уз” ёзмоқда.

Иллюстратив фото

“Ушбу лойиҳа Жаҳон банки Директорлар кенгаши томонидан маъқулланди. У Жаҳон банки таркибига кирувчи Халқаро ривожланиш ва тараққиёт банкининг 200 миллион доллар қарзи ҳисобидан амалга ош оширилади”, – дейилган расмий хабарда.

Хабарда айтилишига кўра, ушбу кредит Андижон, Фарғона ва Наманган вилоятларида тадбиркорликни амалга ошириш учун техник кўмак кўрсатиш, ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш  мақсадларида ишлатилади.

Кредитлар қишлоқ хўжалик, озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш ва туризм соҳаларидаги лойиҳаларни амалга оширишга қаратилган лойиҳалар учун ажратилади.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон 1995 йилда ЖБ аъзоси бўлган эди. Шу кунга қадар Жаҳон банки Ўзбекистонга 4 миллиард доллар кредитлар ажратган. Ушбу кредитлар ҳисобидан 36та лойиҳалар амалга оширилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Трампнинг биргина твити боис amazon 6 млрд доллар йўқотди

  ШУҲРАТ САТТОРОВ Кечагина АҚШ собиқ президенти Барак Обаманинг Twitter тармоғидаги фикри оммалашганлик бўйича жаҳон рекордини ўрнатганини ёзган эдик. Бугун эса АҚШнинг ...

Gm uzbekistan автомобиллар экспортини қирғизистонга қайта йўлга қўйди

Жорий йилнинг 22 апрелидан бошлаб GM Uzbekistan АЖ автомобилларини Қирғизистон Республикасига экспорт қила бошлади. Бу ҳақда ЎзА ёзмоқда. Бугунги кунгача компания ...

Президент барча турдаги товарлар бўйича экспорт божхона божларини бекор қилди

Президент Шавкат Мирзиёевнинг 15 декабрдаги фармонига биноан барча турдаги товарларга экспорт божхона божлари ва товарларни экспорт қилишни лицензиялаш бекор қилинди. ...