Улуғбек Ҳақбердиев латвиялик рақибини нокаутга учратди

Оқшом доирасидаги қизиқарли жангларнинг бири ватандошимиз Улуғбек Ҳақбердиев иштирокида бўлиб ўтди, деб ёзмоқда Оламспорти сайти.

Профессионал бокснинг 72,6 кг, яъни ўрта вазн тоифасида ўз жангларини ўтказиб келаётган Улуғбек олти раундлик жангда рингга кўтарилди.

Аслида Ҳақбердиев россиялик Карен Аветисянга қарши жанг ўтказиши керак эди. Лекин кутилмаганда жанг куни чарм қўлқоп устамизнинг рақиби ўзгарди. Улуғбек латвиялик рақибини учинчи раунддаёқ нокаутга учратди.

Кечаги жанг Ҳақбердиев учун проф рингдаги олтинчиси бўлди. Самарқандлик боксчи шу кунгача ўтказилган 6та жангнинг барчасида ғалаба қозонган. Тўртта жанг муддатидан аввал якунланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қудратилло абдуқаҳҳоров америкалик боксчи луис коллазони енгиб ғалабага эришди   

Профессионал бокснинг ярим ўрта (-66,68 кг) вазн тоифасида рингга чиқаётган Қудратилло Абдуқаҳҳоров (17-0, 9 КО) ўзининг навбатдаги жангини ўтказади. Бу ҳақда GoSport.uz ...

Ўзбекистон – япония учрашувини баалик ҳакам муҳаммад абдулла ҳасан муҳаммад бошқариб боради

17 январь куни Осиё Кубоги гуруҳ босқичидан ўрин олган сўнгги учрашувни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Японияга қарши ўтказади. Учрашув Ал-Айн шаҳридаги "Халифа бин Зайд" ...

Равшан эрматов япония – қатар ўртасидаги осиё кубоги финалини бошқаради

1 февраль куни Осиё Кубоги финали бўлиб ўтади. Финалда Қатар терма жамоаси Японияга қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашувни ҳамюртимиз Равшан Эрматов бошқариб боради. Бу ...