Хоразмда номаълум йиртқич бир ҳафтада 20 та қўйни бўғизлади

Ўтган ҳафтада Хоразм вилоятининг Шовот тумани Беруний қишлоғидаги «Уста-Ҳунарманд» маҳалласида номаълум йиртқич ҳайвон йигирмата қўйни ўлдирган, деб ёзмоқда«Дарё.уз».

Фото: «Anhor.uz»

Сўнгги пайтгача Туркманистон билан чегарадош ушбу ҳудудда ҳеч қандай йиртқич ҳайвонлар чорвага ҳужум қилмаган. Қишлоқ аҳолиси, номаълум йиртқичнинг ҳужуми туфайли уйдан чиқишдан ҳам қўрқаётганини айтмоқда. Беруний қишлоғида истиқомат қилувчи Кувондиқ Раҳимовнинг сўзларига кўра, маҳаллий ҳокимлик ва милиция туман маъмуриятидан йиртқичларга қарши чоралар кўришни сўраган, бироқ улар томонидан ҳеч нарса қилинмаган.

Фото: «Anhor.uz»

«Ҳеч ким бизни эшитишни истамаяпти. Яқинда овчилар чорва молларига ҳужум қилаётган ҳайвонни отиб ташлади. Бу бўри ҳам ит ҳам эмас. У қўй ва йирик шоҳли молларга ҳужум қилади», — дейди Қувондиқ Раҳимов.

Беруний қишлоғида номаълум ҳайвон томонидан етказилган зарар миқдори ҳақида аниқ маълумотлар йўқ.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Youtube᾽да роликларни томоша қилиб, фарзандини дунёга келтиришга уринган 26 ёшли аёл вафот этди

Ҳиндистонда YouTube᾽да жойлаштирилган роликларни томоша қилиб, уй шароитида фарзандини дунёга келтиришга уринган 26 яшар аёл вафот этди, Бу ҳақда Hindustan Timesга таяниб ...

Португалияда юрак хуружи натижасида ўзбекистон фуқароси вафот этди

15 июль куни Португалиянинг Фаро провинциясида юрак хуружи натижасида Ўзбекистон фуқароси С.А. вафот этган. Бу ҳақда Ўзбекистоннинг Мадрид шаҳридаги элчихонаси берган ...

15-апрелда тошкент-бишкек автобус қатнови тикланди

Бугун, 15 апрель куни Тошкентдан Бишкекгача халқаро автобус қатнови йўлга қўйилди. Автобус кунига икки марта: 18:00 ва 19:00 да йўлга чиқади. Йўл кира нархи: 250 минг сўм ...