Ўзбекистон жаҳон паспортлари индексида пастлади

Henley & Partners компанияси турли мамлакатлар фуқаролари учун ҳаракатланиш эркинлиги даражасини кўрсатадиган паспортлар рейтингини янгилади, деб ёзмоқда “Кун.уз” нашри.

Ўзбекистон бир позицияни йўқотди ва ҳозир 81-ўринни эгаллаб турибди. Республика фуқаролари визасиз 58 мамлакатга ташриф буюриши мумкин.

Япония, Сингапур ва Жанубий Корея биринчи ўринни бўлишиб турибди. Ушбу давлатлар фуқаролари 189 мамлакатга визасиз бориши ёки келганидан кейин виза олиши мумкин. Германия 188та мамлакат кўрсаткичи билан иккинчи ўринни эгаллади. Учинчи ўриндан беш давлат ўрин олди – Дания, Финляндия, Франция, Италия ва Швеция (187 мамлакат).

Буюк Британия ва АҚШ 2015 йилда эгаллаган биринчи ўриндан ҳамон узоқлашиб кетмоқда. Буюк Британия ҳозирда 5-ўринни эгаллаб турибди (185 мамлакатга визасиз), АҚШ – 6-поғона (184 мамлакат). Brexit Буюк Британиянинг индексдаги позициясига ҳозирча таъсир қилмади. Рейтингда мамлакат позициясининг пасайиши, биринчи навбатда, Осиё мамлакатлари натижалари яхшиланиши билан боғлиқ.

МДҲ мамлакатлари орасида Украина энг яхши кўрсаткичга эга (40-ўрин, 128 мамлакат), ундан кейин Молдова (45-ўрин, 121та мамлакат) ва Россия (47-ўрин, 118 мамлакат) бормоқда. Марказий Осиёда Қозоғистон энг яхши кўрсаткични қайд этди (65-ўрин, 76 мамлакат).

Афғонистон ва Ироқ визасиз 30 мамлакат кўрсаткичи билан сўнгги поғоналарда қолмоқда.

Муқаддам Виза чекловлари индекси сифатида машҳур бўлган Паспортлар индекси Henley & Partners компанияси томонидан Халқаро ҳаво транспорти ассоциацияси (IATA) билан ҳамкорликда 2006 йилдан бери эълон қилинади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда митинглар тўғрисидаги қонун лойиҳаси муҳокама учун эълон қилинди

Ўзбекистонда илк бор митинглар, йиғинлар ва намойишлар тўғрисидаги қонун қабул қилиниши мумкин. Ички ишлар вазирлиги томонидан ишлаб чиқилган қонун лойиҳаси жамоатчилик ...

Актриса фарангиз режаметова йтҳ оқибатида вафот этди

Зулфиқор Мусоқовнинг “Ойижон” фильмидаги бош рол ижрочиси, актриса Фотима Режаметованинг қизи Фарангиз Режаметова (Жамолхонова) 20 июль куни йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ...

Владимирдаги ҳалокатда ўлганлар жасади ўзбекистонга етказилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган автоҳалокатда ўлган ва жароҳат олганларни 8 октябрь куни ватанига етказди. O‘zbekiston24​ телеканали ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400