Францияда маҳаллий аҳоли ва лўлилар ўртасида тўқнашув содир бўлди

Франциянинг пойтахтида маҳаллий аҳоли ва лўлилар ўртасида бўлиб ўтган тўқнашув туфайли 20 дан ортиқ киши ҳибсга олинди. Бу ҳақда «РИА Новости»га таяниб «Дарё»  ёзмоқда.

Тўқнашув ижтимоий тармоқларда тарқалган болаларни ўғирлаш ҳақидаги миш-мишлар оқибатида юзага келган.

25 март куни кечқурун Клиши-су-Буа коммунасида бир гуруҳ аҳоли ўнлаб лўлилар ўзбошимчалик билан ўзлаштириб олган уйга ҳужум қилган. Лўлилар уларга яқин жойлашган Ашан супермаркетига қочиб, беркинмоқчи бўлган.

Хабар қилинишича, воқеа жойига соқчилар келган, тартибсизлик пайтида икки амалдор жароҳатланган.

Айни шу пайтда Париж атрофидаги Бобини шаҳарчасида 50 нафар аҳоли таёқ ва пичоқ билан қуролланиб, у ерда яшовчи лўлиларга таҳдид қилган. Оммавий тартибсизликлар давомида жами 20 киши қўлга олинган, уларнинг бир нечаси қаттиқ назорат остида.

Маҳаллий ҳокимият органлари ушбу низони ижтимоий тармоқларда тарқалган хабар билан боғламоқда. Унга кўра, Ил-де-Франсу (пойтахт ҳудуди) бўйлаб оқ юк машинасида кетаётган болаларни лўлилар ўғирлашга урингани айтилган.

Аммо департамент префектурасида ҳудудда бирорта ҳам ўғирлик ҳолати содир бўлмагани айтилган. Франция ҳуқуқни муҳофаза қилиш ходимлари Twitter саҳифасида аҳолини сохта хабарларга ишонмасликка чақирган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мамлакатни ким бошқараяпти? (19)

                                                                      (ўн тўққизинчи мақола)                                           МУЛОҚОТМИ  ЁКИ  ҲИСОБОТ ?   ...

Тошкентда “садо” гуруҳи асосчиси¸ бастакор ва актëр владимир барамиков оламдан ўтди (видео)

Ўзбекистондаги илк поп мусиқий гурух "Киберги" асосчиси¸ “Садо” ансамбли бадиий раҳбари бастакор¸ киноактëр Владимир Барамиков 13 ноябрь куни давомли хасталик ортидан ...

Чинозда 350 кишидан 3 млрд сўмдан ошиқ пул тўплашга улгурган янги аҳмадбой пайдо бўлди

2015-2016 йилларда юртимизда чинозлик «Аҳмадбой»нинг довруғи достон бўлган эди. Халқ орасида «Аҳмадбой»нинг пулни икки баравар қилиб қайтариб бериши ҳақидаги хабар яшин ...