Ўзбекистонда табий газ нархи 1 июндан 350 сўм бўлади

Ҳукуматнинг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди (243-сон, 24.03.2019 й.). Бу ҳақда Адлия вазирлиги телеграм канали хабар бермоқда.

Қонунчиликка мувофиқ, газ таъминоти маиший истеъмолчилар, оилавий корхоналар ҳамда стратегик ва ижтимоий аҳамиятга эга истеъмолчиларга биринчи навбатда етказиб берилади.

Маиший истеъмолчилар – маиший эҳтиёж (овқат тайёрлаш, иссиқ сув ва иситиш) учун табиий газдан фойдаланувчи аҳоли.

Киритилган қўшимчаларга мувофиқ, идоравий ва муниципал уй-жой фонди, ётоқхоналар ва хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари ҳамда аҳоли эҳтиёжлари учун локал қозонхоналар ҳам юқоридаги тоифага киритилди.

Мазкур истеъмолчиларга газ маиший истеъмолчилар учун белгиланган тарифларда  етказиб берилади.

Маълумот учун, аҳолига коммунал-маиший эҳтиёжлар учун газ етказиб бериш 2018 йил 16 ноябрдан 320 сўм, 2019 йил 1 июндан 350 сўмни ташкил этади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия барча рус тилида сўзлашишни биладиганларга фуқаролик бермоқчи

Россия барча русийзабонларга фуқаролик бермоқчи. Россия ҳукумати руслар ва рус тилида сўзлашувчиларга фуқароликка қабул қилишни соддалаштирувчи янги концепция қабул қилади. ...

Ўзбекистонда йил бошидан буён 90та қотиллик содир этилди

Прокуратура органлари тергов тармоқлари фаолияти устидан назорат бошқармаси томонидан прокуратура органлари томонидан 2019 йилнинг дастлабки 3 ойида тергов қилинган жиноят ...

Тарихсиз келажак йўқ

Аслида, нафақат халқлар ва давлатларнинг, балки ҳар бир инсоннинг ўз ўтмиши бор. Бугунги кунга нисбатан бир кун олдинги воқеалар ҳам тарихдир. 1992 йили давлатимиз томонидан ...