Дарахт кўкарадиган бўлди: Тошкентда 2 та ҳожатхона қурилди

Тошкентда илк марта 2 та жамоат ҳожатхонаси фойдаланишга топширилган. Шу пайтгача бирорта ҳам йўқ эди, деб ёзади телеграмдаги Zed News канали.

Замонавий санитария-гигиена шохобчаларидан (яъни ҳожатхона демоқчи) бири Яккасарой туманидаги Аския бозори ёнида жойлашган. Уни қуриш учун 100 млн. сўмдан ортиқ маблағ сарфланган. Иккинчиси эса Алишер Навоий номидаги кинотеатр яқинида иш бошлаган. Бу лойиҳа учун 85 млн. сўм сарф қилинган.

Лойиҳа 2019 йилнинг инвестиция дастурига киритилган бўлиб, маблағларнинг 50 фоизи тадбиркор томонидан тўланмоқда, 50 фоизи эса “Ёшлар — келажагимиз” жамғармаси томонидан қопланади.

Wi-Fi қурилмалари бор ушбу ҳожатхоналарни барпо этган тадбиркорларга солиқ тўловида имтиёзлар белгиланган. Ўз навбатида улар томонидан ҳам имконияти чекланган инсонлар ва ободонлаштириш хизмати ходимлари учун бепул хизмат жорий этилган. Қолганларга пуллик.

2019 йилнинг охиригача Тошкент шаҳрида 61 та ҳожатхона фойдаланишга топширилади.

Қачонгача дарахт тагига ҳожат чиқарамиз, деган оҳимизни эшитишгандир балки. Ҳожатхона қурмоқчи бўлган хорижлик ватандошимизни Ўзбекистонга киритишмаганди ҳам. Не бўлса ҳам, бу яхши янгилик.

Бўлишинг:

Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400