Ўзбекистонда вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни хорижга ишлашга чиқишини чеклаш бўйича мурожаат йўлланди

23−26 март кунлари умумтаълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Илм-фан келажак пойдевори» шиори остида «Қизларжон» ўқувчи-қизлар саммити ўтказилди. Бу ҳақда Хотин-қизлар қўмитаси матбуот хизматига таяниб «Газета.uz» хабар берди.

Саммитда қатор ҳамкор ва мутасадди ташкилот вакиллари ҳамда 140 нафар Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳридан ташриф буюрган ўқувчи-қизлар иштирок этишди.

«Қизларжон» саммити иштирокчилари энди ўқувчи-қизлар ўртасида мавжуд бўлган салбий ҳолатларни (эрта никоҳ, эрта тўғруқ, ҳуқуқбузарликлар ва бошқа психологик тушкулликка тишиш) олдини олиш, ўқувчи-қизларни замонавий билим ва кўникмаларини ривожлантириш, ижтимоий-сиёсий фаоллигини ошириш, уларни маънавий-ахлоқий тарбиялаш, касб-ҳунарга ўргатиш ва уларни миллий урф-одат ва анъаналар руҳида тарбиялаш, оилавий ҳаётга тайёрлаш бўйича тенгдош-тенгдошга тамойили асосида ўз фаолиятларини олиб борадилар”, — деди Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг ўринбосари — Хотин-қизлар қўмитаси раиси Танзила Норбоева.

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси депутатларига саммит ишида ўқувчи-қизлар Вояга етмаган фарзандлари бўлган ота-оналарни узоқ муддатга чет эл мамлакатларига ишлаш учун чиқишларини чеклаш бўйича қонун қабул қилиш бўйича мурожаат йўлладилар.

Шунингдек саммит ишида «Ёш китобхон» танлови ғолиблари бўлган танлови ғолиблари китобхонликни ривожлантириш бўйича ўтказилаётган танловларни нафақат бадиий адабиётлар бўйича балки оилага тайёрлов мундарижасидан ўрин олган китоблар бўйича ўтказишни таклиф қилдилар.

Саммит якунига кўра энди барча ҳудудларда «Қизларжон» саммити ташкил этилиши ва қизларнинг ахборот технологиялари соҳаси бўйича билим кўникмаларини мустаҳкамлаб бориш бўйича Тошкент шаҳридаги Инҳа университети томонидан жойларда дастурчи қизлар учун маҳсус тренинглар ва клублар фаолияти йўлга қўйилиши ва ўқувчи-қизларнинг хорижий тилларда ўз фикрларини теран ифода этишлари учун «TED-ed» клублари фаолияти йўлга қўйилиши белгилаб олинди.

Саммит доирасида ўқувчи-қизлар учун Самарқанд давлат университети, Тошкент ахборот техналогиялари университетининг Самарқанд филиалии фаолияти билан танишишди ва 1 кун давомида олий таълим муассасаларида эркин тингловчи сифатида дарс машғулотларида иштирок этди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қўқонда рўмолли қизларнинг рўйхати тузилмоқда

Қўқон шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати ижтимоий тармоқларда чоп этилган рўмол ўрайдиган Қўқон шаҳри мактаб ўқувчиларининг рўйхатлари хусусидаги мақола юзасидан расмий баёнот ...

Ҳиндистондаги сув тошқинлари 100 нафардан кўп кишининг умрига зомин бўлди

Кучли ёмғирлар туфайли Ҳиндистонда катта сув тошқинлари содир бўлди. Бунинг натижасида 100 нафардан кўпроқ киши ҳаётдан кўз юмди, дея «Синьхуа» агентлигига таяниб “Жаҳон.уз” ...

Путин хориж разведкасининг 400 агенти фош этилганини билдирди

Владимир Путин махсус хизматлардан хорижий разведкаларнинг сиёсий, иқтисодий ва мудоффа аҳамиятига эга маълумотларни олишларига бўлган уринишларини олдини олишни талаб қилди. ...