Бекинмачок ўйин- суд

Қорақалпоғистон Республикаси , Хўжайли туман маъмурий суди 11 июль 2018 йили бешта жавобгарлардан биронтасини ҳам чақирмасдан, суд ўтказиб, қарор қабул қилган.

Судга “Атамурот  Д”  хусусий фирмаси раҳбари Раъно Абдираҳманова  Қорақалпоғистон Республикаси, Нукус шаҳар, Беруний кўчасидан фирмасига 1 гектар 30 сотих ер ажратиб берилганлигини ёзади.

Бироқ мазкур ерда  бешта оила ўз уйларида яшаётганини, шу боис уларга иморат қуриш учун ер ажратиб  берган Нукус шаҳар ҳокимининг 2012- 2016 йиллар орасидаги қарорларини бекор қилишни сўраган.

Суд Раъно  Абдираҳмонова талабини бажариб, Мамбеткаримов Ахмет, Уснатдинова Венера, Байниязов Сарсенбай, Палимбетов Хамидулло ва Каипов Усарбайларга Нукус шаҳар ҳокими томонидан  шахсий уй қуриш учун берилган қарорларни бекор қилади.

Таажжубланарлиси, “Атамурот  Д”  фирмасига ер  1996 йили ажратилиб берилган бўлишига қарамасдан, Раъно Абдирахмонова  мазкур ерда бирон-бир фаолият олиб бормайди ва … 2017 йили  тўсатдан ер борлигини эслаб қолади.

Судья  Бекполат Бердиев ўз қарорида  бешта жавобгарнинг судга чақирилмаганлиги сабабларини кўрсатмайди. Қарорни эса суд бўлганлиги ҳақида тасодифан билгач, фуқаролар 2019 йилнинг феврал ойида, орадан етти ой ўтиб, Нукусдан Хўжайлига бориб олишади.

Уч фарзанд онаси Байкуатова Айсултан  :

-Шу ерда яшаймиз оиламиз билан. Уйларингиз бузилади , деб хабар келиб турибди хозир. Бироқ бизнинг сиртимиздан,  чақирмасдан суд қилиб  юборишган. Турмуш ўртоғим Ахмет шикоят билан Тошкентга, Олий судга, Президент аппаратига  боришга мажбур бўлди адолат излаб. Биз адолатлилик бўлишини истаймиз . Ахир биз кўчада қолишимиз керак-ми?

Досчанова Гавхар :

-Бизга ҳокимият томонидан берилган қарорни  суд бизни чақирмасдан бекор қилган. Ахир бу бир кесак  молкура эмас, катта уй-ку!  Биз энди беш бола билан қаёққа борамиз? Ким  ҳам бизни кабул қиларди. 

79 ёшли  Хужамуратова Даметкен:

-Мен 1990 йилдан бери шу ерда доимий яшаб келаман. Иморатни сотиб олган эдим.  2017 йили, биз шу ерда яшаб келганимиздан 27 йил ўтиб, жанжал бошланди.  Шу пайтгача  фирма бошлиғиман, деяётган аёлни ҳеч ҳам кўрмаганман. 27 йилда биринчи кўришим. Бизга ҳеч ким яшаётган ерингиз бошқа бировга тегишли , деб айтганиям йўқ. Раъно Абдирахманова 1996 йилда бизнинг сиртимиздан  қарор чиқариб олган эмиш.

Нукус шаҳар ҳокимиятидагилар нима қилиб ўтиришибди? Келиб кўришмайдими, одамлар яшаяптими ёки бир молхонами, ё бўлмаса бир далами бўш ётган.. Шундан сўнг карор беришмайдими. Столда ўтириб, борган одамга карор ёзиб беравериб. Бизга нимага бермайди, ахир биз шунча қатнадик-ку. 79 ёшга чиқиб, бунақасини кўрмадим.

Уйлари ноқонуний қурилган, деган даъволар асоссиз  эканлигини иддао қилаетган фуқаролар 26 мартда Ўзбекистон президенти аппаратида ва Республика Олий судида қабулда бўлишганини,  адолат қарор топишига умид қилишаётганини айтишади.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Адвокатларга тергов ҳибсхоналарида мобил телефондан фойдаланишга рухсат берилади

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги тергов ҳибсхоналарининг ички тартиб қоидаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги буйруқ Адлия вазирлигида давлат ...

Мордовия қамоқхонасидаги маҳбуслар қийноқларга қарши норозилик сифатида қоринларига мих тиқди

Чеченистонлик маҳбуслар Мордовиядаги 5-сонли колонияда бир неча марта ўз тана аъзосига қасддан жароҳат етказиш ҳаракатларини содир этди. Бу ҳақда “Дарё” нашри Meduzaга таяниб ...

Давлат халқдан қонуний пул йиғмоқчи

Сўнги пайтлардаги тенденцияни сезяпсизларми? Ҳар бир соҳада давлат халқдан легально қонуний пул йиғмоқчи. 7 ёшга тўлмаганларни мактабга жойлаш пулли, институтга хужжат ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400