Бир буйруқ хангомаси

Қорақалпоғистонлик ўқитувчи Уринбой Камоловнинг олий тоифадан  мутахассисликга туширилганлиги ноқонуний эканлиги тўғрисида  Республика фуқаролик суди ажрим чиқарди.

Жорий йилнинг 19 мартида Қорақалпоғистон Республикаси фуқаролик ишлари бўйича апелляция суди хайъати  С. Каипназарова раислигида Фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг  2019 йил 12 февралдаги хал қилув  қарорини ўз кучида қолдирди.

Апелляция инстанциясида Камолов ўзининг 49 йиллик педагоглик фаолиятини, Ўзбекистон ва Қорақалпоғистон Республикалари халқ таълими аълочиси , Қорақалпоғистон Республикасида хизмат кўрсатган халқ таълими ходими,  техника фанлари номзоди, 1995 йилдан Олий тоифадаги физика ўқитувчиси эканлигини кўрсатиб ўтган.

Қарорда Нукус шаҳридаги 22 – махсус умумий ўрта таълим мактабининг физика фани ўқитувчиси Уринбой Камоловнинг  мутахассислик бўйича Олий тоифаси мактаб директори  Ш. Ембергенова томонидан ( 5 сентябрь 2018 йил буйрук №23) оддий мутахассисликга туширилгани ноқонуний эканлиги кўрсатилган.

Сабаби, дейилади  хайъат ажримида, фан номзоди  бўлган ўқитувчиларнинг тоифасини ўзгартириш мактаб директорининг эмас, балки Қорақалпоғистон Республикаси  халқ таълими вазирлиги ваколатига киради.

Шу ўринда қатор саволлар туғилади. Ахир мутасадди ташкилотлар , аниқроги, Ўзбекистон  халқ таълими инспекцияси аралашувидан сўнг мактаб директори Ширин  Ембергенова  ўзиннг 5 сентябрь 2018 йил №23 буйруғини  22 октябрь куни №46 буйруқ билан бекор қилган. Лекин… шу куннинг ўзида яна  Уринбой Камоловнинг тоифасини олдингидек Олийдан мутахассисликга туширишга  №47 буйруқ чикарган. Буни  қандай изоҳлаш мумкин?

Адолатлилик  юқори  суд карори билан ўрнини  топди.

Аммо, 160  тача ўқитувчи, 1400 дан кўпроқ ўқувчи  таълим оладиган, қолаверса, Қорақалпоғистондек республика марказида жойлашган таълим масканида буйруқлари фарқини тушинмайдиган директор қандай пайдо бўлган?

Саволга жавоб, албатта, бошқа мавзу.

Эҳтимол, Ўзбекистон Республикаси халқ таълими вазири  Шерзод Шерматов интервьюларидан бирида : ” Республикада мактаблар холига маймунлар йиғлайди” деганида, юқоридагидек ўзбошимчаликларни назарда тутгандир.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сўронбой жээнбеков: порахўрликка қарши курашувчиларнинг ўзи — порахўр

Бу ҳақида бугун Қирғизистон президенти Сўронбой Жээнбеков Хавфсизлик кенгаши йиғилишида айтди, дея хабар беради Baq.kz ахборот агентлиги маҳаллий ОАВдан иқтибос келтирган ...

Ўзбекистонда шифокорга зўравонлик қилганлар 5 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкин

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ташаббуси билан Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси кўмагида “Ўзбекистон Республикасининг Жиноят кодексига қўшимча киритиш ...

Германиянинг аҳолиси 83 миллион киши бўлди

Германиянинг аҳолиси ўтган йилнинг сўнгида 83 миллионга етди.  Федерал статистика агентликнинг маълумотига кўра, ўткан йили 800 минга яқин бола туғилиб, 950 минга яқин киши ...