Россия ишчи кучи тақчиллигига дуч келди

Халқаро FinExpertiza аудиторлик-консалтинг компанияси тадқиқотлари якунида айни пайтда Россия меҳнат бозорида бир миллионга яқин мутахассис етишмайди, деган хулосага келди, деб ёзади “Кун.уз” нашри.  

«2019 йил бошида бўш иш ўринлари учун ишчиларга бўлган талаб 967,8 минг кишини ташкил этди», — дейилади тадқиқотда.

Меҳнат ресурслари энг кўп етишмаслиги Москвада кузатилмоқда, бу ерда 2019 йил бошига 148,2 минг мутахассис талаб қилинган, иккинчи ўринда Москва области— 65,8 минг киши, учинчи ўринда Санкт-Петербург – 61,4 минг киши.

Энг кўп ишчи кучи зарур бўлган ҳудудлар қаторидан шунингдек, Ростов области (31,4 минг), Краснодар ўлкаси (30,9 минг), Свердловск области (26,1 минг), Краснояр ўлкаси (22,5 минг), Приморье ўлкаси (20,6 минг), Нижегородск области (20,3 минг) ва Челябинск области (19,8 минг) ўрин олган.

Росстат маълумотларига кўра, январь ойи охирида расмий ишсизлик 4,9 фоизни ташкил этган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Амалда аҳоли қишлоқ хўжалик меҳнати билан банд, уларнинг турмуш тарзи эса қишлоққа хосдир

Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги маълумотига кўра, 2009-2018 йиллар оралиғида урбанизация даражаси Ўзбекистонда 1,1 фоизга пасайиб, 50,6 фоизни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Kun.uz ...

Аниқ таклифлар бўлмагач… ўзбекистон олий таълим муассасалари ректорлари абитуриентлар ва уларнинг ота-оналарига мурожаат йўллади

Фото: SugdNEWS (more…)

Турк тадбиркорларини ўзбекистонга келишдан нима тўсмоқда? ўзбек элчиси уларни қийнаётган муаммолар хусусида

Хорижий салоҳиятли инвесторлар, сармоядорларни Ўзбекистонга пул киритишдан нима тўсиб турибди, деган савол кўпчиликни қийнаб келмоқда. Бу борада турли фикрлар билдирилади ва ...