Тошкент шаҳар МИБ бошлиғи ўзгарди

Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюросининг Тошкент шаҳар бошқармасига янги раҳбар тайинланди.

“UzNews.uz” нашрининг ёзишича, 2019 йил 27 март куни Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғи лавозимига Ориф Рауфович Бозоров тайинланди.

Ориф Бозоров, муқаддам Бош прокуратура ҳузуридаги Депаратментнинг Навоий вилоят ва Бюронинг Навоий вилоят бошқарлармалари тизимида турли лавозимларда хизмат қилган.

Тайинловга қадар, Ориф Бозоров Бюронинг Тошкент шаҳар бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари лавозимида хизмат қилган.

Шу вақтга қадар бошлиқ бўлган Эркин Рустамович Холматовнинг кейинги фаолияти номаълумлигича қолмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Тошкент шаҳар МИБнинг собиқ бошлиғи Улуғбек Анварович Анваров Бош Прокуратуранинг “Иқтисодий жиноятчилик ва коррупцияга қарши курашиш” бошқармаси раҳбари бўлганди.

Тошкент шаҳар МИБда шундай қилиб бир йил ичида бу учинчи раҳбар ўзгаришидир.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Уйимиз шу кўприк яқинида. маззами?

"Қашқадарё вилояти Косон туманига қарашли Олатун қишлоғида йўл носозлиги ва кўприкнинг чала қурилгани сабабли халқ зарар кўрмоқда. Олатун қишлоғида жума куни бозор бўлади. Ва ...

Сурхондарё вилояти ҳокими баҳодир пўлатов  ишдан олинди

Сурхондарё вилояти ҳокими Баҳодир Пўлатов лавозимидан озод этилди. У Қорақалпоғистон Республикасига прокурор  этиб тайинланиши кутилмоқда. Бу ҳақда UZ24'нинг вилоятдаги ...

“ёшлар иттифоқи” раҳбарининг қўлидан келгани “камолот фм”ни ёпиш бўлди, холос”

"Мирзиёевнинг "Ёшлар Иттифоқи" ёшларнинг муаммоларини эшитяптими ўзи?!" "Ассалому алайкум, ҳурматли юртдошлар. Шу давлатнинг эркин фуқа​-роси сифатида, юртимизда бўлаётган ...