Ўзбекистон 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин сотмоқчи

Ўзбекистон 2019 йилда хорижга 80 тонна олтин сотишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Марказий банк ҳисоботида маълум қилинди.

Бу маълумотларни тоннада сотишга оид маълумотларнинг илк бор тақдим этилишидир. Шунингдек, ўтган йиллардаги ахборот ҳам берилган.

Масалан, Давлат статистика қўмитаси мамлакатимиз 2018 йилда экспорт қилган олтин(2,9 млрд. доллар) қиймати ҳақида хабар берганди.

МБ ҳисоботидан шу нарса аён бўлдикки, Ўзбекистон чет элга охирги уч йилда 70-80 тоннадан тилла сотган. Хусусан, ушбу кўрсаткичлар 2016 йилда 70 тонна, 2017 йилда 80 тонна, 2018 йилда яна 70 тонна бўлган эди.

Ҳисоботда жорий йилда 1 трой унция олтиннинг дунёдаги нархи ўртача 1320 АҚШ долларигача қимматлашиши прогноз қилинган. 2018 йилда бу нарх ўртача 1268 доллар, 2017 йилда 1258 доллар, 2016 йилда 1248 доллар бўлганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“солиқчи ва ииб ходимлари тадбикорларни ишлагани қўймаяпти”

  Ангрендан келган видео 0:00:18 0:00:18/0:00:18 ▶ Бевосита линк ​"Тошкент вилояти Ангрен шаҳри бозори ҳудудидан ташқарида жойлашган хусусий супермаркет биносида солиқ ...

Ақшда шинжондан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди

АҚШда 21-июндан бошлаб Хитойнинг Шинжон-Уйғур автоном туманидан товар импорт қилишни тақиқловчи қонун кучга кирди. Ҳужжатни ўтган йилнинг охирида президент Жо Байден ...

Махсус интервью: россиядаги ўзбек мигрантлари, тил билмаслик, ўз-ўзини талаш, тўловлар  ва бошқа муҳим масалалар

  Маълумки, айни кунларда мигрантлар масаласи нафақат Ўзбекистон, балки бутун дунёда долзарб аҳамият касб этган. Шу нуқтаи назардан фуқароларда келиб чиқаётган саволлар ...