Ўзбекистон уч йилда 220 тонна олтин экспорт қилди

Сўнгги уч йил ичида Ўзбекистон 220 тонна олтин экспорт қилди. Бу  ҳақда “Кун.уз” Марказий банк маълумотларига таяниб ёзмоқда.

Хусусан, идора маълумотларига кўра, олтин экспорти 2016 йилда 70 тоннани ташкил этган. Қиймат жиҳатидан бу 2,7 млрд доллардан ортиққа тенг. 2017 йилда қимматбаҳо металл экспорти 80 тоннани ёки 3,1 миллиард долларни ташкил этди.

2018 йилда Ўзбекистон 70 тонна олтинни 2,9 млрд долларга экспорт қилди (Давлат статистика қўмитаси маълумотлари). Марказий банк ҳисоботига кўра, товарлар экспорти ҳажми 2017 йилга нисбатан 12 фоизга ошди. Шу билан бирга, олтиннинг қиймати (умумий экспорт ҳажмидан 25,5%) ўртача йиллик нарх ўсиши ҳисобига ортди.

Марказий банк прогнозига кўра, 2019 йилда олтиннинг ўртача нархи ўсишда давом этади ва бир трой унцияси учун 1320 доллар бўлади. Бундай прогнозларда жорий йилда қимматбаҳо металл экспорти Ўзбекистонга 3,2 миллиард доллардан кўпроқ пул келтириши мумкин.

2016-2018 йилларда хомашё товарлари экспорти ҳажми (олтин ва табиий газ) экспорт умумий ҳажмидан 60-70 фоизни ташкил этди. Товарлар экспорти умумий ҳажмидан тахминан 80 фоизи беш давлат ҳиссасига тўғри келади, шундан 30-35 фоизи – Швейцарияга (олтин).

Бундан олдин, Ўзбекистон қурол-яроғ ва ўқ-дорилар импортига харажатларни оширгани хабар қилинганди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россия хорижий ишчи кучини қисқартирмоқчи

Россиядаги қурилиш соҳаси корхоналарида хорижлик ишчиларнинг улуши биринчи марта чекланади. 2019 йилда у 80%дан ортиқ бўлмаслиги керак, дея маълум қилди РФ бош вазири ...

Жон лэнсинг:биз учун озодлик радиоси холислик ва беғаразликнинг энг юқори стандартларига риоя қилиши муҳим

Америка Қўшма Штатларининг глобал медиа Агентлиги (USAGM) Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори Комил Алламжоновнинг «Озод Европа/Радио Озодлик» радиоси ...

Энг ғариб аэропорт тошкентда…ми?

Халқаро аэропортларимиз халқаро танловда ғолиб чиққани ҳақидаги гаплар ондан-сонда қолоғимизга чалиниб қолади. Ҳаво йўлларимиз пиарчилари бўлса, шу заҳоти отини қамчиб, бу ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400