Ўзбекистонда автомобиллар мажбурий техник кўрикдан ўтказилади

Ҳукумат қарори билан Мажбурий техник кўрикка тақдим этилмаган автотранспорт воситаларининг ҳисобини юритиш, уларнинг ҳолатини аниқлаш, шунингдек фойдаланишга яроқсиз, утилизацияга топшириладиган ёки реализация қилиш мақсадида қисмларга бўлинадиган транспорт воситаларини ҳисобдан чиқариш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

 

Қарорга кўра, 2019 йил 1 июнгача:

– мажбурий техник кўрикдан ўтказиладиган транспорт воситаларининг ягона электрон базаси шакллантирилади;

– техник кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларини бошқарганлик ҳолатларини “Маъмурий амалиёт” тизимида автоматлаштирилган тарзда қайд этиш механизми яратилади.

Низомга мувофиқ, Йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари ҳар йили 10 ноябргача техник кўрикка тақдим этилмаган транспортларни рўйхатини тузади.

Техник кўрикка тақдим этилмаган транспорт эгаларига 20 ноябргача билдиришномалар юборилади.

Шунингдек, 1 декабргача охирги 3 йилда кўрикдан ўтказилмаган транспорт воситаларининг рўйхати тасдиқланади ҳамда мазкур рўйхат асосида 31 декабргача транспорт воситалари инвентаризациядан ўтказилади.

Инвентаризация бўйича транспорт эгасига қуйидаги хабарномалардан бири юборилади:

– мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида;

– давлат рақами ва рўйхатдан ўтганлик гувоҳномаси йўқолганда, янги рақам олиш ва рўйхатдан ўтиш тўғрисида;

– транспорт яроқсиз деб топилганида бир ойда уни таъмирлаб яроқли ҳолатга келтириб техник кўрикдан ўтказиш тўғрисида. Агар мазкур талаб бажарилмаса транспорт ҳисобдан чиқарилади ва 3 кунда унинг эгасига бу ҳақда хабар берилади.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёевнинг андижонга уюштиражак сафари тадбиркорларга қимматга тушмоқда

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Андижон вилоятига сафари арафасида Андижон – Хонобод оралиғидаги 77,2 километрли тош йўллар ва йўл бўйидаги объектлар таъмирланмоқда ...

Ақш мустақиллик декларацияси

АҚШ МУСТАҚИЛЛИК ДЕКЛАРАЦИЯСИ — 1876 йилда Шимолий Америкадаги Англия мустамлакаларида миллий озодлик уруши давом этаётган пайтда қабул қилинган ҳужжат. Унда Шимолий ...

Владимирдаги ҳалокатда ўлганлар жасади ўзбекистонга етказилди

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги Россиянинг Владимир вилоятида содир бўлган автоҳалокатда ўлган ва жароҳат олганларни 8 октябрь куни ватанига етказди. O‘zbekiston24​ телеканали ...