Адлия вазирлиги Тошкент пропискаси шартларини қатъийлаштиришни таклиф этмоқда

Вазирлар Маҳкамаси томонидан  «Ўзбекистон Республикаси Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси» порталида  эълон қилинган янги ҳужжат лойиҳасида  Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида доимий рўйхатдан ўтиш имконини берувчи шартларни қатъийлаштириш таклиф этилмоқда, деб ёзади “Кун.уз” нашри.

Эндиликда бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар қиймати энг кам ойлик иш ҳақининг 3300 бараваридан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганида –шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида тўлов ундирилиши мумкин.

Ушбу таклиф Ўзбекистон фуқароларига тааллуқли эмас, аммо қуйида ҳужжат лойиҳасида айнан маҳаллий аҳолига алоқадор таклиф ҳам келтирилади.

«Агар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида янги қурилган кўчмас мол-мулк икки ёки ундан ортиқ шахс томонидан умумий мулк ҳуқуқи асосида сотиб олинган тақдирда, уларнинг ҳар бири мазкур кичик бандда белгиланган ставкада давлат божи тўлайди», — дейилади муҳокамага ҳавола қилинган ҳужжат лойиҳасида .

Гап шундаки, Kun.uz’да эълон қилинган ҳуқуқшунос Хушнуд Худайбердиевнинг «Прописка бўйича лайфхак» мақоласида айнан Тошкент шаҳри пропискасига манфаатли, асосийси қонуний йўл билан эришиш ҳақида маълумот берилганди.

ЎзР Фуқаролик кодексининг 353-моддасига биноан, икки ёки бир неча шахс шартнома имзолаши мумкин. Яъни, бирор мулкни албатта 1 киши сотиши ёки 1 киши сотиб олиши шарт эмас. Тарафлар кўпчилик бўлиши мумкин.  Шундан келиб чиқиб, янги қурилаётган уйларни 3-4 киши ўртага пул ташлаб (улуш қўшиб) сотиб олиши ҳам мумкин.

Агар Вазирлар Маҳкамаси таклиф этаётган ҳужжат қабул қилиниб, у кучга кирса, умумий мулк ҳуқуқи асосида янги қурилган уй-жойлардан бирини сотиб олаётган шахсларнинг ҳар бири давлат божини тўлашга мажбур бўлади.

Соддароқ қилиб айтганда, ҳукумат «мол-мулкни олди-сотди шартномаларини тасдиқлаганлик учун давлат божи»  кўринишида айнан прописка қиймати белгиламоқда. Янги қурилган уй-жой нархи шартли равишда ўртача 400 миллион сўм деб қабул қилинса, прописка учун йўл очиб берувчи тўлов ҳар бир шахс учун 20 миллион сўмдан тушади.

Ўзбекистон Конституциясига мувофиқ, ҳар бир шахс мулкдор бўлишга ҳақли. Шунга қарамай, Тошкент шаҳри ва вилоятида доимий пропискага эга бўлмаган фуқаролар учун асоссиз спекуляциянинг олдини олиш чораларини кўрган ҳолда иккиламчи бозордан кўчмас мулк сотиб олишга бўлган чекловларни бекор  қилинмади.

Айни пайтда амалдаги қонунчиликка кўра, Ўзбекистон Республикасида доимий яшовчи ва республиканинг бошқа минтақаларида доимий пропискага эга бўлган жисмоний шахслар томонидан Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидан янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — шартнома суммасининг 5 фоизи, аммо энг кам  ойлик иш ҳақининг камида 10 баравари миқдорида  давлат божи ундирилади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятига бошқа давлатлардан келган ва Ўзбекистон Республикасида яшаш гувоҳномасига эга бўлган чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахслар томонидан 600 млн. сўмдан кам бўлмаган миқдорида янги қурилган кўчмас мол-мулк сотиб олинганда — шартнома суммасининг 10 фоизи миқдорида  тўлов ундирилиши белгиланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чиқинди қутиларини қаерларга ўрнатиш керак?

Адлия вазирлигининг “Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича қуйидаги жойларда мажбурий тартибда чиқинди қутилари ўрнатилиши лозим: –    кўп квартирали уйларнинг подъездига кириш ...

Бир кредит тарихи: қарор бор, гаров бор — ижро йўқ

Халқимизда «шериклик ошни ит ичмас» деган мақол бор. Қуйида сизга ҳикоя қилиб бермоқчи бўлаётган воқеамизда ана шу мақолга ҳаётий мисолни кўриб, ота-боболаримиз бежизга бу ...

Икки нафар ўзбекистон фуқароси туркияда вафот этди

Туркияда икки нафар Ўзбекистон фуқароси ҳалок бўлди. Бу ҳақда  ТИВ матбуот хизмати хабар қилди. Хабарда айтилишича, Ўзбекистоннинг Истанбул шаҳридаги (Туркия) Бош ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400