GM Uzbekistan автомобилларини Беларусга экспорт қилишни бошлади

Бугун, 3 апрел куни GM Uzbekistan акциядорлик жамияти автомобилларининг илк партиясини Беларусга экспорт қилиш учун юклади. Бу ҳақда компания матбуот хизматига таяниб ”Халқ сўзи” маълум қилди.

Унда қайд қилинишича, Беларусга тайёр ҳолда Nexia R3 ва R4 моделидаги автомобиллар экспорти амалга оширилади.

Аввалроқ компания Nexia R3 автомобилларини Қозоғистоннинг Костанай шаҳридаги “СариаркаАвтоПром” заводига йирик узелли йиғиш учун ҳамда “Равон Моторс Қозоғистон”га R4 моделидаги автомобилларини тайёр ҳолда экспорт қилган эди.

Йил бошидан буён Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган автомобиллар Афғонистон ва Тожикистон қўшни давлатларига ҳам экспорт қилинган.

“GM Uzbekistan фаолиятида 2019 йилни экспорт салоҳиятини ошириш йили деб эълон қилган, шу сабабли компания ушбу соҳадаги фаолиятини жадаллаштириб, экспорт бозорларини қамраб олишда давом этади”, дейилади компания баёнотида.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Энг кўп сотилган автомобиллар

Мутахассислар дунё бўйича энг кўп сотиладиган автомобиллар рўйхатини тузди, - деб хабар беради РИА Новости "Автостат" тадқиқот агентлигига таянган ҳолда. Фото:Sputnik 2018 ...

“1 доллар 1000 рубль бўлади”

Россия ҳукумати фуқароларига омонатга доллар олишни тақиқлади. Натижада оддий одамлар банкоматларда рубль билан сақлаётган пулларини олишга ҳаракат қилмоқда. ...

Банкирнинг дардини ҳам кимдир эшитадими ёхуд “ишдан чиқаётган локомотив”

Банкирлар ҳақида халқ орасида турли яхши ва ёмон гаплар юради. Одамлар уларни “судхўрлар”, “фоизчилар”, “валютачилар” ва “пулни эгалари” деб ҳам аташади. Уларга нисбатан ...