Психологга муҳтож психологлар (ҳажв)

Марҳум қизиқчи Ҳожибой Тожибоевнинг атом бомбалари ҳақидаги латифасини ҳаммамиз биламиз. Яъни атом бомба тушганда нима қилиш кераклигини кўрсатиб қўйган қўлланмаларнинг реал ҳаётга умуман мос келмаслиги кулги остига олинган. Психолог маслаҳатлари ҳам шундай экан.

Ўзбек психологларига ишингиз тушганми ҳеч? Улар асабий одамларни тинчлантириши керак аслида, лекин уларнинг маслаҳатларини эшитиб, тепа сочингиз тикка бўлади (агар соч бўлса). Келинг, бир қатор мисоллар келтирсак.

Психологларга энг кўп оилавий можаролар туфайли мурожаат қилишар экан. Шунисидан бошлаймиз биз ҳам. Дейлик, хотинингиз билан ҳар куни жанжал қиласиз, ҳеч чиқишолмайсиз. Шунда доктор (ёки маҳалладагилар) психологга боришни маслаҳат берди. (Бунақа маслаҳат берганни ўша жойнинг ўзида гапиролмайдиган қилиб қўяди баъзи эрлар.)

Психолог олдига келдингиз. У сизларнинг дардингизни эшитгач, “қимматли” маслаҳатларини беришга тушади. Масалан, қандай, дейсизми?

 

  1. “Эрингиз сизни ураётганда мавжланиб турган чексиз уммонлар ҳақида ўйланг”. Тасаввур қилинг, эр қони қайнаб турибди, сиз эса хаёлингизда океанда сузиб юрибсиз. Нима бўлади? Албатта, кўзингиздан юлдузлар чақнайди.

 

  1. “Уйда жанжал бошланса, оғзингизга қурут ёки конфет солиб олинг”. Шу орқали эрингизнинг калтакларидан ўзингизни чалғитишингиз мумкин экан…

 

  1. “Қайнонангиз билан жанжал бошланса, дарров оқ қоғозга табиат манзараларини чизишни бошланг”. Тасаввур қиляпсизми, қайнона қилич яланғочлаб турсаю, сиз расм чизсангиз. Шу пайт эр келиб қолса, оқ қоғозга ўзингизнинг расмингиз тушади.

 

  1. “Эрингиз сизни ураётган бўлса, кўчага чиқиб кетинг, машинада айланиб келинг”. Э яшанг! Биринчидан, эр ургандан кейин кўчага чиқиб бўлмайди. Иккинчидан, калтак еган пайтда рулга ўтирмаган маъқул. Учинчидан, эр ураётган пайтда шарт кўчага чиқиб кетсангиз, қайтиб киролмаслигингиз аниқлигиниям биласиз.

 

Хуллас, бунақа мисоллар кўп. Тинчланиш учун психолог олдига борган одам баттар асабийлашиб, психологнинг сочини битталаб юлишни истаб қолади (агар сочи бўлса).

 

Ёвқур Жайрон

Манба: Zed News

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Депутат: ёлғиз аёллар ҳукуматнинг боқимандаси бўласизлар

Канжи Като Японияда ҳукуматдаги Либерал Демократ партиясининг депутати Канжи Като аёлларнинг биттадан ошиқ фарзанди бўлиши кераклигини таъкидлади. Ёлғизликликни танлаган ...

Туш… яъни ш. мирзиёев қабулида (4-қисм давоми)

(давоми. Боши бу ерда) -- Х.Т.: Айтмасангиз ҳам маълум. Ҳошимжоннинг сеҳрли қолпоғини сўраябсиз. -- С.И.: Уф-ф-ф. Мабодо сиз ҳам телепат эмасмисиз? -- Х.Т.: Бу ҳислатдан ...

Kun.uz: аҳмаджон одиловнинг ўлимидан бир оз аввал олинган тасвир

KUN.UZ сайти 16 йил мобайнида қомоқда ўтириб, 83 ёшида 2008 йили озодликка чиққан таниқли жамоат арбоби Аҳмаджон Одиловнинг ўлимидан бироз аввал Ўзбекистон президенти Шавкат ...