Туркманистонда туҳум танқислиги кузатилмоқда

Ашхабодда товуқ туҳуми етишмаслиги яна кузатилмоқда. Давлатга қарашли дўконлар туҳумни чекланган миқдорда тонги вақтлардагина сотмоқда. Туҳум учун навбатда турганлар кўпчиликни ташкил қилади. Бу ҳақда Марказий Осиё янгиликлар хизмати ёзмоқда.

Туҳум танқислиги ўтган йили декабда бошланган эди. Туркман ҳукумати мамлакатдаги озиқ-овқат етишмаслигини рад этиб келмоқда. Рад этиш буёқда турсин хатто туҳумни четга экспорт қилаётганини айтмоқда.  Ҳукумат нашрлари маълум қилганидек, Туркманистон 2018-йилда 80 миллион дона товуқ туҳумини бошқа давлатларга юборган.

Туркманистон Савдо вазирлиги 2018-йилнинг декабрь ойида заҳирада яна 2 миллион дона туҳум борлигини маълум қилган.

Ҳозирда бу мамлакатда нон, ун танқис бўлиб, озиқ-овқат дўконларида узун навбатлар ҳосил бўлмоқда.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Чироқ бор, лекин ёқишга ҳақимиз йўқ…

Халқ депутатлари Пискент тумани Кенгашининг навбатдаги сессиясида Республика ишчи гуруҳи томонидан туманнинг ижтимоий-иқтисодий аҳволи, аҳолини қийнаб келаётган муаммолар ...

Афғонистонда бу йил 13 700 бола очликдан ўлган

Афғонистонда 13 700 дан ортиқ бола тўйиб овқатланмасликдан вафот этган. Бу ҳақда «Хьюман Райтс Уотч» ташкилоти хабар берди. Энг ёмони, бу бир неча йиллик статистика эмас. Бу ...

Ўзбекистондаги ёнилғи қуйиш шахобчаларида ҳожатхоналар бўлиши шарт

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 сентябрдаги 793-сонли қарорига кўра 2020 йилнинг 1 мартидан бошлаб барча автомобилларга ёнилғи қуйиш шахобчаларида ...