Шайхонтоҳур тумани ҳокими Шуҳрат Муҳаммадхонов ишдан олинди

Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур тумани ҳокими Шуҳрат Санжарович Муҳаммадхонов ишдан олинди. 

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилган 1-чорак якунлари бўйича видеоселектор давомида Шуҳрат Муҳаммадхонов, унинг биринчи ўринбосари ва солиқ инспекцияси раҳбари лавозимидан озод этилган.

Kun.uz нашрининг ёзишича, Шайхонтоҳур тумани ҳокими бюджетга тушумлар бўйича режа кўрсаткичи бажарилишидаги жиддий камчиликлар учун танқидга учраган.

Шуҳрат Муҳаммадхонов 2018 йилнинг август ойида Баҳодир Ғойибназаров ўрнига Шайхонтоҳур туман ҳокими лавозимини эгаллаганди.

Бундан аввалроқ, бош вазир Абдулла Арипов Тошкент шаҳар ҳокимлигида йиғилиш ўтказган, унда 1-чорак якунида кутилаётган натижалар ҳамда бюджетга тушумлар борасида Тошкент шаҳрида амалга оширилаётган ишлар танқидий муҳокама қилинган эди.

 

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда минилган эски автомобилни топшириб, янгисини олиб кетиш мумкин бўлади

Бугун Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлигида “Ўзавтосаноат” акциядорлик жамияти вакиллари иштирокида "Ўзбекистонда автомобилсозликни ривожлантириш стратегияси" ...

“менга паспортни 1 ҳафтада берди, хотиним эса, 6 ой кутиши керак экан. нега?”

  "Мен Фарғона вилоятиданман. Сурхондарё вилояти, Денов шаҳридан уйланганман. Хотиним биометрик паспорт олиш мақсадида 2016 йил ноябрь ойида янги паспортга ҳужжат ...

Гулнора каримова, ғарб бизнеслари ва миллионлаб доллар пора

АҚШ Адлия вазирлиги Швециядаги Nordea банкидан Ўзбекистон раҳбари Ислом Каримовнинг катта қизи Гулнора Каримовага тегишли ҳисобдаги 30 миллион 450 минг долларни музлатиб ...