Ўзбекистонда таксичилар 2018 йили 26,2 млрд сўм жарима тўлашди

2018 йилда Ўзбекистонда ноқонуний йўловчи ташувчиларини аниқлашга қаратилган 15,4 мингга яқин қўшма рейдлар ўтказилди. Ушбу маълумотлар чоршанба куни ўтказилган Халқаро пресс-клубда маълум қилинди, деб ёзади «Газета.uz» нашри.

Рейдлар натижасида 56 мингта маъмурий баённома расмийлаштирилди. Ноқонуний таксичилардан 26,2 млрд сўмлик жарималар ундирилди.

Ўтган йили якунлари бўйича 6100 та корхона (2017 йилда — 5600 та) такси хизматларини кўрсатган. Уларда 127,8 минг лицензияли такси фаолият олиб борган.

2018 йилда ушбу соҳадаги жами тушумлар 86,3 млрд сўмни ташкил этди (2017 йилда — 63,8 млрд сўм). Жорий йилда бу кўрсаткичнинг 90,9 млрд сўмга етиши кутилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Урушлар, касалликлар ёки табиий офатлардан ҳам хавфлироқ нарса маълум қилинди

Атроф-муҳит, жумладан сув ва ҳаво ифлосланиши, урушлар, зўравонликлар, касалликлар, очарчилик ёки табиий офатлардан кўра кўпроқ одамларнинг умрига зомин бўлади. Америкалик ...

Гипноз таъсирига тушмайдиган одам

Институтни битириб қисқа муддат туман маданият уйида афиша чизадиган рассом бўлиб ишладим. 1984 йили. Ўшанда Маданият уйига Россиядан гипнозчи келиб томоша кўрсатди. Чарский ...

Путиннинг охирги 6 йилдаги даромадларини эълон қилинди

Россия Марказий сайлов комиссияси ҳозирги президент ва президентликка номзод Владимир Путиннинг охирги олти йилдаги даромади тўғрисидаги маълумотларни маълум қилди. Бу ҳақида ...