Ўзбекистон Россиядан ўнта Ми-35М зарба берувчи вертолёт сотиб олиш бўйича шартнома имзолади

2017 йилда Россия Ўзбекистнга 12 та зарба берувчи Ми-35 вертолёти етказиб бериши маълум қилинганди. 2018 йилда Ўзбекистон Россиянинг 10 та Ми-35М вертолётини харид қилиш бўйича шартнома тузган. Бу ҳақда “Халқ сўзи” нашри ёзмоқда.

Яқин кунлар ичида Россия президенти Владимир Путин ҳарбий ҳамкорлик бўйича комиссия йиғилишини ўтказади. Унда мамлакатнинг 2018 йилдаги қурол-яроғ экспорти бўйича расмий натижалар эълон қилинади.

Маълумотларга кўра, натижалар кутилганидан ҳам зиёда. Россия хорижга 15 млрд. долларлик қурол-яроғ ва ҳарбий техника етказиб берган, 20 млрд. доллардан зиёд шартнома имзолаган. Бу энг юқори кўрстакичлардан биридир.

Ми-35М вертолётларини қўшни Қозоғистон ҳам сотиб олади. 2018 йилда Остона(ҳозирги Нур-Султон) Москва билан саккизта қўшимча Су-30СМ қирувчи самолёти ва тўртта Ми-35М вертолёти ҳамда “Бук-М2Э” зенит ракетаси дивизионини харид қилиш бўйича битим имзолаган.

Эслатиб ўтамиз, Марказий банк ҳисоботига кўра, Ўзбекистон ўтган йилда қурол-яроғ сотиб олиш учун 0,7 млн. доллар сарфлаган.

Маълумот учун, Ми-24ВМ(Ми-35М, АН-2 Sabre) Россиянинг транспорт-ҳарбий вертолётии бўлиб, ундан куну тун фойдаланиш мумкин. Зирҳли қуроллар ва техникаларни йўқ қилиш, десант тушириш ва қуруқлик қўшинларига ҳужум қилишда кўмак бериш, яраланганларни эвакуация қилиш, юк ташишга мўлжалланган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

“болалар шундай оғир шароитда, чанг-тўзонларда нафас олиб ўқияпти”

  "Андижон вилояти Куйганёр шаҳарчасига қаровчи Толмозор кўчаси аҳволи анча ачинарлик. Шаҳар марказий шифохонасидан ўтиб, кўприкдан тушиб бўлмайди. Ҳамм ёқ ўйдим-чуқур, ...

Ўзбекистонда ёшлар иш қидирмай қўйган, чунки улар иш тополмаслигига ишонади

Жаҳон банки ва Халқаро молия корпорацияси тайёрлаган ҳисоботда Ўзбекистон муайян соҳалар, хусусан бандлик, тадбиркорлик, экспорт ва энергосамарадорлик каби йўналишларни ...

Ҳукумат ўзбекистонлик ишчиларни хорижга юборишни авж олдирмоқда

“Ўзбекистон меҳнат муҳожирларини Германия, Қозоғистон ва Уммон Султонлигига ишга йўллаш масаласини кўриб чиқмоқда” –деб хабар беради BBC Uzbek нашриёти. (more…)