Ўзбекистонда фермер ёки деҳқонларнинг кенгашга аъзолиги мажбурий этиб белгиланди

Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Қонун Президент томонидан имзоланди (2019 йил 4 апрель, ЎРҚ–533). Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали ёзмоқда.

Қонун билан Ер кодексига ер участкаларига бўлган ҳуқуқларнинг бекор қилинишига оид бир қанча ўзгартиришлар киритилди.

Жумладан, қишлоқ хўжалигига тааллуқли бўлмаган эҳтиёжлар учун берилган ер участкасидан икки йил мобайнида фойдаланилмаганда унга бўлган ҳуқуқ бекор қилинади. Илгари бу давр 3 йил эди. (Мазкур норма уч ойдан сўнг кучга киради.)

Эндиликда, фермер ёки деҳқонларнинг Ўзбекистон деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига аъзолиги мажбурий этиб белгиланди. Бунда аъзолик тугатилганда ер участкасига бўлган ҳуқуқ ҳам бекор қилинади.

Кенгашлар уйларни айланиб чиқиш орқали деҳқон хўжаликларининг ердан ҳамда томорқадан самарали фойдаланилишини мониторинг қилади.

Шунингдек, Кенгашлар фермер, деҳқон хўжаликларига ҳамда томорқа эгаларига ердан самарали фойдаланиш зарурлиги тўғрисида кўрсатма беришга ҳақли.

Уй-жой кодексига киритилган кўшимчаларга кўра, турар жой мулкдори фарзандларининг эр-хотини ҳам унинг оила аъзолари қаторига киритилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Қоғозда бошқа, ҳаётда бошқа нарх-наво

Мамлакатимизда товуқ боқиш кенг кӯламда тарғибот қилинган 2017 йилда товуқ тухуми ва товуқ гӯшти барқарор нархда бӯла олмади. (more…)

Теҳронда аёлларни дресс-кодни бузганлик учун қамоққа олишмайди

Эрон пойтахти Теҳронда полиция бундан буён аёлларни исломий кийим кодини бузганлиги учун қамоққа олмайди, бунинг ўрнига уларни маслаҳат марказларига машғулотга жўнатади. ...

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилмоқда

Туркманистонда гўзаллик салонлари ёпилаётгани хабар қилинмоқда. Косметик хизматлар ва турли хил гўзаллик процедуралари тақиқланган. Ҳозирда фақат сартарошлар ишламоқда. Бу ...