Таълим бериш вазирлигига ўқув китобларини нашр қилиш бўйича яна бир жиноят иши қўзғалди

Таълим бериш вазирлиги китобларни нашр қилишга грантли маблағ бор эканига қарамай, бюжетдан ҳам маблағ олган. Бундан ташқари муаллифларга гонорар деган баҳона билан миллионлар совирилган.

Қирғизистон Бош прокуратураси маълум қилганидек, 2017-йилнинг 1-августида Таълим бериш вазирлиги 5-синф учун (қирғиз, рус, ўзбек мактабларига) инглиз тили китобини кўпайтиришга оид тендер натижасини чиқаради.  Бунинг учун Жаҳон банки 2,7 млн доллардан зиёд маблағ берганига қарамай, вазирлик давлат ғазнасидан маблағ ажратади.

Бундан ташқари нархлар бўйича мониторинг юргизмай туриб, китобларни кўпайтириб нашр қилиш учун ўта юқори баҳо асоссиз қўйилган. Китоб учун гонорар ҳам қаралган. Аслида лойиҳага асосан  3,4,5 ва 6-синфнинг инглиз тили китобини тайёрлашда муаллифларга ҳақ тўланган ва улар муаллифлик ҳуқуқини Таълим бериш вазирлигиги тўлалигича ўтказиб беришган.

Шундай қилиб, муаллифларга гонорар деб икки корхонанинг ҳисобига 1  млн 884 минг сом чегирилади. Аммо китоб муаллифлари бундан бир тийин ҳам олмаган.

Таълим бериш вазирлигининг мана шу ҳаракатларидан ғазнага  13 млн сомдан ортиқ зарар бўлган. Шунингдек ўқув қуролларни тегишли жойларга етказиш муддати кечиктирилгани боис деярли ярим миллион сомлик жарима пули ундирилган эмас.

Таълим бериш вазирлигининг маъсулиятли ҳодимларига бир неча моддалар билан жоноий иш қўзғалди. Бош прокуратура судгача суриштирув ишларини юргизмоқда.

Қирғизистонда ўтган йилнинг ноябрида 33 млн сомлик сифатсиз китоблар бўйича ҳам яна бир жоноят иши очилган эди.


Мирзоулуғбек Каримов, Қирғизистон

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Газ ва мактаб ҳамда дспли пол муаммоси трилогияси

Қорақалпоқдаги бахтли оилалар қаторида 2014 йил ипотека уйга кўчиб ўтдик. Янги уй, ҳамма шароит муҳайё. Хотиним бечора “қайнота-қайнонасидан йигирма йиллик хизмати учун ...

Навальнийни қўллаб-қувватлаб россияда бўлиб ўтган тадбирларда 290 киши ушланди

Муxолифатдаги сиёсатчи Алексей Навальнийни қўллаб-қувватлаш мақсадида шанба куни Россиянинг 26та шаҳрида бўлиб ўтган тадбирлар вақтида 290 киши ушланди. "ОВД-Инфо" барча ...

Ўзбекистонда ҳайит намози ўқиганлардан 5 млрд. 990 млн. 217 минг сўмдан зиёд маблағ келиб тушди

Бугун 2019 йилнинг 11август куни Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан Миллий матбуот марказида брифинг ўтказилди. Брифингда бугун юртимиз ...