Beeline компаниясини портлатиб юбориш билан таҳдид қилган фуқаро ушланди

2019 йил 4 апрель куни номаълум шахс “Beeline” уяли алоқа компаниясига қўнғироқ қилиб, ҳисоби тўлдирилган бўлса ҳам қўнғироқ қилолмаётганини, агар 5 дақиқада ҳисоб рақамини ёқмаса, компанияни портлатиб юборишини айтиб, алоқани узиб қўйган.

Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва ОАВ билан алоқалар бошқармаси хабарига кўра, ҳолат юзасидан Тошкент вилояти ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари ходимлари томонидан тезкор аниқлов тадбирлари олиб борилди.

Бунинг натижасида ушбу қўнғироқни Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ тумани Нурафшон МФЙ Навбаҳор кўчасида яшовчи В.М. маст ҳолда, алоқа тармоғи яхши ишламаганлиги сабабли қўнғироқ қилганлиги аниқланиб, қўлга олинган. Ҳолат юзасидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Самарқандда “долларчи” пичоқланди, бир неча минг доллари ўғирланди

Самарқанд вилоятининг Пастдарғом туманида номаълум шахслар халқ орасида “Абдулла долларчи” деб ном чиқарган тадбиркорни пичоқлаб кетди. (more…)

Оқдарё туманининг яна бир порахўр суди 50 доллар билан қўлга тушди

Самарқанд вилояти Оқдарё тумани маъмурий суди раиси О.Ф. 50 доллар миқдорида пора олаётган вақтида қўлга олинди.  Бу ҳақда  ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига таяниб ...

Яккабоғ туман ҳоким ўринбосари жазоланиши керак

Куни кеча Яккабоғда экскаватор билан бинони бузишга уринган ҳоким ўринбосарини тадбиркор томонидан ёқиб юборишга уриниш акс этган видео ижтимоий тармоқларни ларзага солди. ...