Ўзбекистонда 258 нафар фоҳиша қўлга олинди

Ўзбекистонда «Стоп-трафик» оператив-профилактик тадбири давомида беш кун ичида 258 нафар фоҳиша қўлга олинди, деб ёзади «Соф.уз” сайти.

Ўзбекистон, Қозоғистон, Қирғизистон ва Тожикистонда 26—30 март кунлари «Стоп-трафик» оператив-профилактик тадбири ўтказилган. Тадбир ушбу давлатларнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари билан халқаро ҳамкорлик доирасида амалга оширилган.

Ўзбекистонда ўтказилган ушбу рейдлар давомида фоҳишабозлик, қўшмачилик ва болалар савдоси каби ҳолатлар аниқланган. Хусусан, тунги клублар, меҳмонхоналар ва сауналарда уюштирилган 2 861 та рейд давомида 258 нафар енгилтабиат аёл қўлга олинган. Улар билан профилактик суҳбатлар ўтказилган. 87 нафар қонунбузарга нисбатан маъмурий жазо қўлланилган.

Республиканинг барча ҳудудларида, хусусан, чекка туманларда, аэропортларда, таълим муассасаларида, маҳаллаларда ва сайёҳлик компанияларида 6 417 та ташвиқот ишлари олиб борилган. 6 259 нафар фуқаро билан профилактик суҳбатлар ўтказилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бухорода насриддин афанди ҳайкалининг бошига чиқиб олган йигит кечирим сўради

2019 йил 21 июнь куни “Телеграм” ижтимоий тармоғидаги “Нетипичная Бухара”, “Подслушано в Бухаре”, “Кулгу” каналларда номаълум шахснинг Бухоронинг эски шаҳар ҳудудида ...

Юртимизда чаласаводлар кўпаймоқда, энди келажагимиз нима бўлади?

Мен 1984 чи йилда туғилганман, Наманганинг энг яхши мактабларида ўрта маҳсус таълим олганман, мен билан бирга 14та одам битирган, у болларни ичида 4 киши илмга қизиққан, ...

Аравондаги сув омбордан 3 метрли ўлик илон топилди

Қирғизистон Республикаси Ўш вилоятига қарашли Аравон туманининг Тўў-Мўюн овул ҳукуматидаги Жеке-Мисте қишлоғининг Ўзбекистонга чегарадош ҳудудида, аниқроғи Кампиробод сув ...