300 миллиардер йилда $524 млрд ишлаб топди

ИТАР-ТАСС

ИТАР-ТАСС

Дунёдаги 300 нафар энг бой одамнинг бойлиги 2013 йилда 524 миллиард долларга кўпайиб, 3,7 триллион АҚШ долларини ташкил қилди. Бу ҳақда «Ведомости» газетаси Bloomberg Billionaires Index’га асосланиб хабар тарқатди.

Хабарда келтирилишича, улар орасида Microsoft копорацияси директорлар кенгаши раиси Билл Гейтс ўз маблағини анча кўпайтириб олди. Унинг капитали 2013 йилда 15,8 миллиард долларга кўпайиб, 78,5 миллиард долларни ташкил қилмоқда. Умуман, Microsoft акциялари ўтган йили 40 фоизга қимматлашди.

Бир неча йил давомида миллиардерлар рўйхатини бошқариб келган мексикалик Карлос Слим эса 2013 йилда 1,4 миллиард доллар йўқотди. Бунга Мексикада қабул қилинган қонунга биноан монопол мавқесини йўқотган America Movil SAB алоқа компанияси акциялари тушиб кетиши сабаб бўлган.

Газетанинг ёзишича, умуман, мазкур рўйхатга кирувчи 70 нафар миллиардер йилни зарар билан якунлаган. Бунда энг кўп зарар кўрган Бразилия вакили Эйке Батистадир. Унинг активлари 12 миллиард долларга камайди. Батиста 2012 йилда дунё бойлари рўйхатида 8-ўринда қайд этилган эди.

2013 йилда активлари кўпайиши бўйича Las Vegas Sands казиноларни бошқариш компанияси асосчиси Шельдон Адельсон иккинчи ўринни эгаллади. Йил давомида унинг бойлиги 14,4 миллиард долларга кўпайди. Компаниясининг акциялари эса 71 фоизга қимматлашди.

Учинчи ўринни эса Испаниянинг энг бой кишиси — Inditex савдо компанияси асосчиси Амансио Ортеге эгаллади. Унинг бойлиги 66,4 миллиард долларга баҳоланади. “Ведомости”нинг ёзишича, 2013 йилда у қарийб 9 миллиард доллар ишлаб топган.

Россияда 2013 йилда “Магнит” савдо тармоғи ҳаммулкдори Сергей Галицкий энг маблағ ишлаб топган. У 2013 йилда 5,3  миллиард доллар ишлаб, ўз бойлигини 13,8 миллиард долларга етказди.

Алишер Усмонов эса 20 миллиард доллар бойлиги билан Россия бойлари рўйхатини бошқариб турмоқда. У 2013 йилда 1,3 миллиард доллар ишлаб топган.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Эндиликда ўзбекистонда ипотека кредити 60 ёшгача берилади

Ўзбекистонда ипотека кредитини олиш шартлари ва тартиби ўзгарди. Тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар ҳукуматнинг айрим қарорларига киритилган. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг ...

Давлат қачон ер участкасини олиб қўйиши мумкин?

Ер участкасини олиб қўйиш тўғрисидаги қарорлар фақат қуйидаги мақсадларда қабул қилинади: 👉 мудофаа ва давлат хавфсизлиги, муҳофаза этиладиган табиий ҳудудлар ...

Бакиевнинг халқидан ўғирлаган пуллари қирғизистонга қайтарилди, ўзбек “каламуш”лари ўғирлаган пуллар қачон қайтарилади?

АҚШ Адлия вазирлиги Қирғизистоннинг собиқ президенти Қурманбек Бакиев ва унинг ўғли Максим Бакиев иккаласининг четга чиқарган 4,5 млн доллар маблағини Қирғизистонга ...