Сурхондарё вилоятида давом этаётган I Халқаро бахшичилик санъати фестивали Бухорода бахшичиликни ривожлантиришга йўл очди

Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида бўлиб ўтаётган I Халқаро бахшичилик санъати фестивали Бухорода ҳам қадимий бахшичилик ва достончилик санъатига асос солиб, уни янги босқичда юксалтириб, вилоятда бахши-шоирлар ижодий мактабини яратишда дастуриламал бўлди. Бу ҳақда Бухоро вилояти ҳокимлиги Маданият бошқармаси бошлиғи Йўлдош Кенжаев маълум қилди.

Алпомишлар юртида бўлиб ўтадиган Биринчи халқаро бахшичилик санъати фестивали аждодлардан мерос қолган ноёб санъат бахшичиликни дунёга кенг тараннум этишда муҳим ўрин тутмоқда. Шу ўринда айтиш жоизки, Бухоройи шарифда санъатнинг турли йўналишларида эътирофга сазовор  бетакрор ишлар амалга оширилган бўлишига қарамай, бахшичилик санъати энди-энди кўз очмоқда. Ушбу йирик анжуман устоз-бахшилардан илҳом ва сабоқ олишимиз баробарида Бухорода ҳам бахшилар мактабини яратишимиз учун  жуда катта туртки бўлди. Миллий қадриятларимизни тиклаб, юксак бадиий ижод асосида яратилган номоддий мерос дурдоналарининг қадимий анъаналарини ривожлантириш учун бор имкониятимизни ишга соламиз”,-деди вилоят Маданият бошқармаси бошлиғи Йўлдош Кенжаев.

 

Биринчи халқаро бахшичилик санъати фестивали муносабати билан ташкил этилган Бухоро павильони Анжуманга турли вилоятлар ҳамда хорижий давлатлардан ташриф буюрган меҳмонлар эътиборида бўлди. “Мавжи Бухоро” фольклор жамоаси, “Бухоро гўзаллари” рақс дастаси, театрлаштирилган тарихий шахслар сиймолар, ҳавода муаллақ турувчи дарвешлар чиқишлари кўпчиликда қизиқиш уйғотди.

 

Халқ амалий безак санъати тури – зардўзликда шуҳрат қозонган уста ҳунарманд Нодир Расулов, патдўз Феруз Жўраев, мис-кандакор Жасур Қосимов, ипак-гилам тўқиш ҳамда каштачилик чеварлари Сурайё Ҳалимова,  Вазирабону Атоева ва бошқа ҳунармандларнинг кўргазмалари воҳанинг ўзига хослиги намоён этди.

 

– Фестивалга келган меҳмонлар Бухоро ҳунармандчилиги катта қизиқиш уйғотганини билдиришгач, анжуман ташкилотчилари таклифи билан павильоннинг ўзида ҳар бир ҳунармандчилик тури бўйича сабоқ ва мастер-класслар ташкил этдик. Сайёҳлар орасида германиялик ва украиналик ҳунармандлар келгусида мис-кандакорлик ва қоракўл тери ҳунармандчилиги билан бевосита ҳамкорликда ишлаш таклифини билдиришди. Фестиваль туризмни ривожлантиришда ҳам кенг имконият бўлиб хизмат қилмоқда”,-деди вилоят “Ҳунарманд” бошқармаси бошлиғи Хуршид Яҳёев.

 

Фестивалда бухоролик иштирокчилар томонидан “Нодир китоблар” кутубхонаси ташкил этилиб, нодир китоб ҳамда қўлланмалар билан бойитилди. Нодир халқ достонлари ва термалари аудио, видео  шаклларда ёзилиб, ташриф буюрганларга тарқатилди.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўттизга яқин иш ўрни яратмоқчи бўлган тадбиркорга нима учун ер берилмаяпти?

Шу йилнинг май ойи бошларида KUN.UZ сайти ходимлари Сурхондарё вилоятида хизмат сафари билан бўлди. Унда ўқувчиларимиз томонидан ёзилган аризалар асосида қатор муаммолар ...

Фарғонадаги мактабда 20 дақиқа давомида партасиз дарс бўлган

Халқ таълими вазирлиги изоҳига кўра, Фарғона шаҳридаги 24-умумтаълим мактабида ўқувчиларнинг полда ўтиргани акс этган суратдаги ҳолат вилоят халқ таълими бошқармаси, вилоят ...

1-январдан бошлаб ногирон болаларнинг ота-оналарига 4900 сомдан ойлик берилади

Ногирон болаларни боққан ота-оналарга 2019-йилнинг 1-январидан бошлаб 4900 сомдан берилади. Бу ҳақда Қирғизистон Республикаси Меҳнат ва ижтимоий ривожлантириш вазири Улукбек ...