Ўзбекистонда коммунал хизматларни кўрсатиш тизими хусусий сектор субъектларига топширилади

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида “Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент қарори лойиҳаси жойлаштирилди, деб ёзади “Кун.уз” сайти.

Ҳукумат тузилмасига кирувчи идоралар ва хўжалик бошқаруви органларини янада ихчамлаштириш ва фаолиятини такомиллаштириш бўйича комплекс чора-тадбирлар дастурига кўра, коммунал хизматларни кўрсатиш тизимини давлат-хусусий шерикчилик шартнома асосида хусусий сектор субъектларига тендер орқали эксперимент тарзда топшириш бўйича пилот лойиҳа амалга оширилади.

Бу борада тегишли норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар ишлаб чиқилади ва тасдиқланиши таъминланади.

Бажариш муддати – 2019 йил 1 ноябрь, масъул ижрочилар – Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Энергетика вазирлиги, Молия вазирлиги, Давлат активларни бошқариш агентлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, Тошкент шаҳри ва вилоятлар ҳокимликлари, тегишли идора ва ташкилотлар.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бекобод туманидаги ёнғинда эр-хотин ва уларнинг 2 ёшли фарзанди ҳалок бўлди

2019 йилнинг 28 май куни соат 03 дан 41 дақиқа ўтганда Тошкент вилояти Бекобод тумани ЁХБ диспетчерлик хизматига Бобур фермерлар уюшмаси, Маърифат кўчаси 2-уйда ёнғин содир ...

Ўзбекистонда 4g нинг кириб келиш даражаси ўн фоизга ҳам етмади

GSMA учун ўтказилган EY тадқиқотларининг натижаларига кўра, 4G нинг Ўзбекистонга кириб келиш даражаси 8,7 фоизни ташкил этади. Компаниянинг башорат қилишича, 4G кириб келиш ...

Ички  ишлар органларида ҳалигача иллатлар  авжида

2017 йил 20 октябрь куни Тошкент шаҳар Миробод тумани Ички ишлар бӯлимининг паспорт бӯлимига 4 кунлик оворагарчиликлардан кейин Ӯзбекистон Республикаси фуқаролиги бӯлмаган ...