Термиздаги портлаш оқибатида икки киши ҳалок бўлди

Бугун, 8 апрель куни Сурхондарё вилояти Термиз шаҳрида жойлашган кўпқаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берилган эди.

«Xabar.uz» нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб ёзишича, бахтсиз ҳодиса «Дўстлик» маҳалласидаги 10-уйнинг ертўласидаги пенопластдан тайёрланган буюмлар, ҳожатхона қоғозлари ва бошқа маҳсулотлар сақланадиган омборда содир бўлган ва унинг оқибатида 2 киши ҳалок бўлган.

8 апрель куни соат тахминан 11:30ларда «Дўстлик» маҳалласи, А.Навоий кўчаси, 10-уй ер тўласида фуқаро И.Б.га тегишли бўлган «Fasad Diyor» МЧЖга қарашли ертўлага И.Б.нинг амакиси И.Р. ва фуқаро Р.А. билан биргаликда омборхонада сақланаётган ҳожатхона қоғози ва бошқа товарларни кўздан кечириш мақсадида ертўлага тушганишган. Ертўла қоронғи бўлгани сабабли электр чироғини ёққан вақтда ер тўлада тўпланган ис гази ва электр энергиясининг ўзаро кимёвий реакцияси натижасида портлаш ҳолати келиб чиққан.

Натижада, ходиса жойида бўлган фуқаролар И.Р. ва Р.А. вафот этган.

Ҳодиса жойига вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари, вилоят ИИБ бошлиғи, Термиз шаҳар прокурори ва бошқа тезкор тергов гуруҳи аъзолари чиқишган.

Ушбу ҳолат юзасидан ҳозирда вилоят прокуратураси ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Угандада 46 киши очликдан ўлди

Шарқий Африка давлатларидан бири Угандада бир неча ой давом этган қурғоқчилик сабабчи бўлган очарчиликдан 46 киши вафот этди. Караможа депутати Файт Накут матбуотга берган ...

Мирзиёев пахта теримида мажбурий меҳнат қўлланилмаганини билдирди

Президент Шавкат Мирзиёев Конституцияси куни муносабати билан 7 декбарда сўзлаган нутқида Ўзбекистонда жорий йилги пахта теримида мажбурий меҳнат билан боғлиқ бирорта факт ...

Испания қуролли кучлари тарихида илк марта аёл киши генерал бўлди

56 ёшли Патрисия Ортега Гарсияга генераллик унвонининг берилиши қиролликнинг вазирлар маҳкамаси томонидан маъқулланди, деб ёзмоқда " ЎзА" нашри. Ортега бундан ўттиз йиллар ...