Қирғизистонликлар уйни неча пулга ҳарид қилади?

Ўтган йилнинг мартида Бишкекда ер уйнинг ўртача нархи 63 минг доллардан ошган. Бир йилда нарх-наво 56 минг долларга тушди. Кўп қаватли уйларнинг бир квадрат метри 13%гача арзонлаб, ҳозирда 680 доллар атрофида. Бу ҳақда Қирғизистон давлатининг рўйхатга олиш хизматидан маълум қилишди.

Ушбу ойда пойтахтда қўлдан қўлга сотилган хонадонларнинг  (104, 105, 308-серия) бир квадрат метри ўртача 767 долларни ташкил қилди. Бу ўтган йилга нисбатан 4,5%га қиммат.

Бир хонали квартиранинг бир квадрат метри 772 доллар, икки хонали – 730 доллар, уч хонали – 753 доллар, тўрт хонали – 807 доллар, беш хонали – 842 доллардан.

Ўш шаҳрида эса ҳусусий сектордаги уйларнинг бир квадрат метри 543 долларни ташкил қилмоқда. Мартда жанубий пойтахтда турар жойлар нархи сомда ҳам, долларда ҳам 10%нинг атрофида қимматлаган.

Март ойида Талас, Норин, Иссиқ-кўл вилоятларининг марказларида уйнинг баҳоси қимматлади.  Норин билан Қоракўл шаҳарларида нарҳларнинг ўсиши  унчалик юқори даражада эмас,  Талас шаҳрида эса уйлар 30%га қимматлаган.

Боткенда, аксинча, уйлар 30%га арзонлаган. Жалолободда бўлса 4%гача арзонлагани кузатилган.


Мирзоулуғбек Каримов, Қирғизистон

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ука учун сиёсий фаол ака айбдорми?

Рўзибой Азимий   Ўтган 27 йил давомида боёқуш ўзбек нималарни кўрмади, нималарни бошдан кечирмади? Ўша турғунлик йилларида Ўзбек ўз юртида бек эмас, хўжайинига сўзсиз ...

Швецияда мусулмон ва насроний мазорларига ҳужум уюштирилди

Полиция ҳужумчилар ҳақида ҳеч қандай маълумотга эга эмаслигини айтиб, воқеа гувоҳларига алоқага чиқишини сўранди. Швециянинг Малмё шаҳридаги Остра қабристонида камида 20 ...

Бир газета бош муҳаррирининг аччиқ ҳақиқатлари

«Мен ҳар доим ҳақиқат тарафида бўлганман. Мен ҳар доим ҳақиқатни гапираман, нима бўлган тақдирда ҳам, ҳақиқатни гапириш керак!..» - авваллари шу гапларимдан сўнг отамнинг, ...