Грегуар Манжа:Ўзбек адвокатлари «индамас» адвокатлар

Гулнора Каримованинг Швейцариядаги адвокати Грегуар Манжа 5 апрель куни Twitter саҳифасида ўзбекистонлик адвокатлар ишига муносабатини билдирди, деб ёзмоқда Дарё.

– 2016 йил декабрида Гулнора Каримова билан учрашишимга биринчи марта рухсат берилганди. Тошкентда икки кунлик эшитувлар бўлиб ўтди. Эшитувлар 20 соатдан кўпроқ давом этди. Мижозимга тайинланган икки ўзбек адвокатидан бирортаси бу икки кун давомида оғиз очиб бир сўз демади. Индамас адвокатлар. Босим остида. “Aдолатсиз адолат”, – деб ёзган швейцариялик адвокат.

1 апрель куни Зангиотадаги 21-аёллар колониясида Гулнора Каримова билан учрашгани ҳақида Twitter саҳифасида ёзган Грегуар Манжа 3 апрель куни Ўзбекистон ҳукуматидан ўз мижозига берилган жазо муддатига ойдинлик киритишни сўраган.

“Бир неча ойдан бери биз Ўзбекистон расмийларидан Каримовага берилган қамоқ жазосининг қачон бошланиб, қачон тугашини тушунтириб беришни сўраяпмиз. Одам ўғирлашми бу? Ҳозиргача жавоб йўқ”, деб ёзади Грегуар Манжа.

Аввалроқ, Бош прокуратура Гулнора Каримова жазони ўташ колониясига қайтарилгани ҳақида хабар қилган эди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Бош прокуратура тошкент шаҳрининг туман ҳокимлари қонунга зид қарорлар қабул қилганини аниқлади

Бош прокуратура Тошкент шаҳрида янги маҳалла марказларини қуришда аҳоли розилигини олмасдан биноларни бузиш ва қурилиш қилиш ҳолатларини аниқлади. Бу ҳақда «Ҳуқуқ» ...

Тошкентда “тозалаш-антитеррор” тадбирида 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилди

  Тошкентда 30 июлдан бери ўтказилаётган “Тозалаш-Антитеррор” тадбирида рўйхатдан ўтмай пойтахтда яшаётган 4 ярим минг кишига маъмурий чора кўрилди. Тошкент шаҳар Ички ...

«ислом каримов» аэропорти ходими йўловчига тан жароҳати етказди

Шу йилнинг ферваль ойи бошларида, яна денг куппа-кундузи Тошкент маҳаллий аэропорт ходими Акмал Хамраев (барча исм-шарифлар ўзгартирилган) кутиш залида йўловчи Шукурулло ...