Ўзбекистонда илк маротаба биржада олтин сотилди

Ўтган ҳафтада “ЎзРТХБ” АЖ да олтин қуймаси сотуви бўйича  биржа савдолари ўтказилди. Биржа савдоларида сотувчи сифатида “Олмалиқ КМК” АЖ иштирок этди. Бу ҳақда  “ЎзРТХБ” АЖ Матбуот хизмати маълум қилди.

Савдо якунига кўра 600 гр Au-1 маркали олтин сотилган бўлиб, унинг қиймати 209,06 млн сўмга тенг бўлган. Биржа котировкаси деярли бошланғич баҳода сақланган – 1 гр олтин 348,4 минг сўмни ташкил қилган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 1 мартдаги №186-сонли “Ўзбекистон Республика товар-хом ашё биржаси” АЖ биржа савдоларида қимматбаҳо металларни сотиш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқлаш ҳақида”ги қарорига асосан қимматбаҳо металлар ЎзРТХБ нинг биржа савдолари орқали сотилишни бошлади.

Қимматбаҳо металларнинг биржа савдолари қонун ҳужжатлари, биржа савдолари ва ҳисоб-китоб клиринг хизмат кўрсатиш тартиб-қоидалари асносида амалга оширилади. Биржа савдолари орқали сотиб олинган қимматбаҳо металларни экспортга сотиш тақиқланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистон: миллий валюта курсини ким белгилайди?

Мария Яновская   Шермамат Абдуллазода узоқ вақт давомидаЎзбекистон Республикаси молия вазирлигида (шу жумладан, Казначействода) раҳбарлик лавозимларида ишлаб келган. ...

Нарх ўзгармайди, эркинлаштирилади

Ижтимоий тармоқларда ун ва нон маҳсулотларини нархида ўзгаришлар бўлиши борасида турли мулоҳазалар айтилмоқда. Унда дон корхоналари бошоқли дон етиштирувчи фермер ...

Ўзбекистонда доллар курси 10.07 сўмга арзонлади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки АҚШ долларининг 27 август кунидан амал қиладиган янги курсини белгилади. Унга кўра, АҚШ долларининг 10.07 сўмга арзонлашиб 9373.93 сўм ...