Бухорода юк машинаси ва поезд тўқнашди

2019 йил 8 апрель кунидан 9 апрель кунига ўтар кечаси соат 01:15ларда Бухоро вилояти Қоракўл тумани, “Солур” МФЙ ҳудудидан ўтувчи “Самарқанд-Бухоро-Туркманбоши” йўналишидаги Халқаро М-37 автомабиль йўлида ЙТҲ юз берган.

“Kun.uz” нашрининг Бош прокуратура матбуот хизматига асосланиб ёзишича, Қандим ГПЗ темир йўлининг 2 км.да йўлни кесиб ўтаётган Туркия Республикаси фуқароси З.К. ўзининг бошқарувида бўлган “Мерседес-бенц” русумли тиркамали юк автомашинаси билан йўлини кесиб ўтаётган ТЕМ2-5808-рақамли тепловознинг ёқилғи бакига уриб, йўл-транспорт ҳодисаси содир этган.

Натижада, Туркия Республикаси фуқароси З.К. оғир тан жароҳатлари олиб ҳодиса жойида вафот этган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қоракўл туман ИИБ томонидан ЖКнинг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Қайд этилишича, тергов ҳаракатлари вилоят прокуратураси томонидан назоратга олинган.

Айрим хабарларга кўра, Туркиянинг TAFA ширкатига қарашли “Мерседес-Бенц” юк машинаси Ўзбекистоннинг Бухоро шаҳрига кафел олиб келаётган бўлган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Марков: ўзбекистон – россиянинг углеводород қазиб олиш бўйича етакчи ҳамкори

Sputnik радиосига берган интервьюсида Виктор Марков Россиянинг Марказий Осиё минтақасида нефт-газ соҳасида олиб бораётган ҳамкорлик истиқболлари ҳақида сўзлади. (more…)

Сурхондарёда 20 дона nokia телефонини яширинча олиб киришга уринган фуқаро тўхтатилди

Сурхондарёнинг «Сариосиё» чегара божхона постида қўшни давлатдан кириб келган фуқаро Т.М. 20 дона Nokia русумли телефон аппаратларини божхона назоратидан яширинча олиб ...

Муаммо кўп, ваъдалар эса фақат «хўп-хўп»

Учқўрғон – Қирғизистон Республикаси билан чегарадош туман. «Қирғизқўрғон» маҳалласини эса чегара билан йўл ажратиб туради, холос. Шу сабаб, 2014 йил мазкур ҳудуддаги 70 дан ...