Шўрчидаги деҳқон бозори олдида аёллар ўртасида пичоқбозлик бўлди

2019 йил 5 апрель куни Сурхондарёда икки аёлнинг жанжали пичоқбозлик билан якун топди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар қилган.

Вилоятнинг Шўрчи тумани Тамаддун маҳалласида яшовчи 24 ёшли Н.Р. исмли аёл Боботоғ маҳалла ҳудудида жойлашган деҳқон бозори олдида ўзаро жанжал сабаб Дўстлик маҳалласида яшовчи 35 ёшли Д.М. исмли аёлга пичоқ билан жароҳат етказган.

Натижада Д.М. касалхонага ётқизилиб, Н.Р. ушланган.

Ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россиянинг бешта вилоятида фавқулодда ҳолат эълон қилинди

Россия Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълумотларига кўра, уч кун ичида Украинанинг Донбасс водийсидан 60 мингдан ортиқ одам келган. Қочқинларни биринчи бўлиб Ростов вилояти ...

Ўз уйингда ижарачисан

Бу мақоладаги гаплар кўпқаватли уйларда яшайдиганларга тегишли, шунинг учун “ўз уйинг” деганда квартирани назарда тутамиз. Ҳа, ўз мулкимиз бўлган квартирамизда ижарачи – ...

Жамоат транспорти – асабият кушандаси

Бундай дейишимизга асос бор. Бу борада "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмасининг ҳамда мазкур ташкилотга қарашли шаҳар йўловчилар ташиш транспорти ҳайдовчи-ю чиптачиларининг ...