Грузия банки Payme’нинг назорат пакетини 5,5 млн долларга сотиб олди 

Грузиянинг TBC Bank’и Ўзбекистонда Payme бренди остида фаолият юритувчи «Inspired» МЧЖнинг 51 фоиз акцияларини 5,5 млн долларга сотиб олди. Бу ҳақда банк маълумотига таяниб “Кун.уз” сайти ёзмоқда.

TBC Bank қолган 49% акцияларни эҳтимолий сотиб олиш тўғрисида битим ҳам тузди. Payme 10,8 млн долларга баҳоланди.

«Бу бизга мамлакатдаги катта мижозлар базасига дарҳол кириш ва Грузиядаги асосий рақамли афзалликларни ўзбек бозоридаги инновациялар учун қўллаш имконини беради», – деди TBC Bank раҳбари Вахтанг Буцхрикидзе.

Унинг сўзларига кўра, сервисни сотиб олиш Ўзбекистонда режалаштирилган кенгайишга қаратилган қадамдир.

Грузия банки хабарида қайд этилишича, ҳозирги менежерлар Payme’да қолади ва компания стратегиясини ишлаб чиқишни давом эттиради.

Payme Ўзбекистонда тўлов хизматлари кўрсатувчи етакчи операторлардан бири бўлиб, бугунги кунда 1,3 млн мижозга хизмат кўрсатмоқда. Грузия томони маълумотига кўра, ўтган йили Payme мижозлари сони 70 фоизга ошди, даромад ва соф фойда эса мос равишда 41,9 фоиз ҳамда 24,5 фоизга ўсди.

«2018 йил охирида Payme’нинг умумий активлари 700 минг АҚШ долларини ташкил этди. Шу билан бирга, умумий даромад ва солиқлар тўлангунига қадар фойда мос равишда 1,6 млн доллар ҳамда 800 минг доллардан ошди», – дея таъкидлаб ўтишган TBC Bank’да.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Она ўз боласини бешинчи қаватдан ташлаб юборди

Таиланднинг Самутпракан провинциясида янги туғилган чақалоқни 5-қаватдан ташлаб юборишган. Бироқ унинг умрини банан барглари сақлаб қолди. Бу ҳақда ҳорижий оммавий ахборот ...

Буюк британияда 3d -принтери ёрдамида сунъий гўшт ишлаб чиқарила бошланди

Исроил компанияси мутахассислари 3D -принтери ёрдамида гўшт тайёрлашни бошлади. Мутахассисларнинг фикрига кўра, у табиий гўштдан фарқ қилмайди. Янги ишлаб чиқарилган ...

Украинада ўзбекистонлик ёлланма жангчи отиб ўлдирилди

3 июль куни, Украина шарқида давом этаётган қуролли тўқнашувлар давомида, «Донецк халқ республикаси» («ДХР») ҳарбийлари сафида жанг қилган ўзбекистонлик эркак ўлдирилди, деб ...