Судан президенти мамлакатдан қочишга уринди

Судан президенти Умар ал-Башир ҳарбий тўнтаришдан олдин мамлакатни тарк этишга уринган, дея “Кун.уз” нашри Аl Аrabiyaга  таяниб ёзмоқда.

Манбалар маълумотига кўра, ал-Башир кеча, 10 апрель куни мамлакатдан қочиб чиқиб кетишга ҳаракат қилган.

Мамлакат пойтахти Хартумдаги аэропорт ёпиб қўйилган.

Бундан олдин, Суданда давлат тўнтариши содир бўлгани, президент уй қамоғига ташлангани хабар берилганди.

Судан армияси президент саройи, радио ва телевидение устидан назоратни қўлга киритди. Ал-Баширнинг қўриқчиси ҳибсга олинган, унинг ўзи эса уй қамоғига ташланган.

Кутилишича, ҳарбий кенгаш Суданни бир йил давомида бошқаради.

Ал-Башир Африкада энг узоқ раҳбарлик қилган президент бўлиб, у Судан президенти лавозимини 1993 йил октябрдан бери эгаллаб келган. Мамлакатда 2010 йилда ўтказилган охирги президент сайловларида у 68,24 фоиз овоз тўплаган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Олтин конидаги фожеа

(Барча ахборот  агентликлари ва ҳуқуқни ҳимоя қилиш ташкилотлари эътиборига) “Мулкдор” сайтига мурожаат қилдилар: Самарқанд вилояти, Қӯшработ тумани “Ғужумсой” олтин конида  ...

Йилнинг мурувватли аёли

Куни кеча 21.12да Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳрида  турли йўналишдаги ўн беш хил номинация бўйича “Йил аёли” кўрик танлови бўлиб ўтди. (more…)

Россия мариуполдаги заводда гуманитар коридор очганини эълон қилди

Россиянинг Мудофаа вазирлиги Украинанинг Мариупол шаҳридаги «Азовсталь» заводи яқинида қамалда қолган аҳолини эвакуация қилиш учун гуманитар йўлак очганини маълум қилди. Бу ...