Расул Кушербаев:“Арзон” деган номи бор

Ўтган йилнинг ёзида Сергелида қурилаётган уй-жойларнинг нархи кескин ошиб кетганлиги юзасидан дастлаб Тошкент шаҳар ҳокими ва “Ўзшаҳарқурилишинвест” ИК, кейинчалик Қурилиш вазирлиги, “Ўзқурилишматериаллари” АК ва бошқа масъхул идораларга депутатлик сўрови билан чиқиб, уларни ушбу масалага очиқ кўз билан, бир ойда 1 ёки 1,5 миллион даромад қиладиган уйга муҳтож оиланинг қаричи билан қараб, хулоса чиқаришларини сўровдим.

Афсус шаҳар ҳокими жамоаси ўшандаёқ бу масалага кўз юмиб қўя қолди: бир ой уриниб, ахийри сарсон сўровни “Ўзшаҳарқурилишинвест” ИКга йўналтиришган холос.

Қолганлари ҳам узоқ тушунтиришиб, оддий айтганда “аравани роса судраш”дан нарига ўтишмади. Бироқ 2019 йилда нарх ошмайди, махсус лойиҳа ишлаб чиқдик, деган ваъдалар бор эди…қани?

Хуллас ўша вақтда қўйилган саволимга ҳозиргача жавоб ола олмаяпман: барака топгур қурувчи, директор, раис, ҳоким ва кўплаб масъуллар яна сўраяпман: Сизларнинг уйга муҳтожлар учун “арзон уй-жой”, деган уйларингиз республика бўйлаб қурилаётган айрим тижорат уйларидан ҳам қимматга айланиб кетаяптику! Камига сифатсиз деган гаплар юрибди. Буни қандай изоҳлайсизлар? Бу уйларни арзон дейиш мумкинми?

Гапларимга ишонмасангиз  olx.uz га кириб кўринг.

Ота боболаримиз амал қилиб келган “лафз” деган гап бор аҳир, бошда келишилдими бўлди: охиригача лафздан қайтмаслик керак. Бизга шуни ўргатишмаганми аждодларимиз: лафзсизнинг охири вой ва шармандалик.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ироқдан 64 бола юртимизга олиб келинди

2019 йил 10 октябрь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев топшириғига биноан ўзбекистонлик 64 нафар бегуноҳ бола махсус авиарейсда Тошкент шаҳрига олиб ...

Фиқра ҳам ҳажвия. “пора бермай мазза қилдим…”

Туппа-тузук одам деб юрардим уни. Бир куни қарасам, оғзи қулоғида. “Ҳа, бой! Нима бўлди?! Лаб-лунжингизни йиғиштириб ололмаяпсиз?!”. “Пора бермай мазза қилдим. Бу ...

Косонсойдаги 800 ёшли чинор кесиб ташландими?

Кейинги кунларда ижтимоий тармоқларда Косонсой шаҳри марказидаги улкан чинор дарахти кесиб юборилаётгани, маҳаллий аҳоли бунга қарши бўлсада раҳбарлар эътибор қаратмаётгани ...