Тошкентда поезд вагонида селфи қилмоқчи бўлган икки ўсмирнинг бири ток уриши натижасида вафот этди

Ички ишлар вазирлиги Транспортда хавфсизликни таъминлаш бош бошқармаси ва «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан ўтказилган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тарғибот тадбирида майор Даврон Ашуров баъзи фуқароларнинг эҳтиётсизлиги уларнинг бевақт ўлимига сабаб бўлаётганини айтиб ўтди. Бу ҳақда «Дарё» нашри хабар бермоқда.

«Вояга етмаган 2 нафар коллеж ўқувчиси селфи қилиш учун Ҳамза темир йўл бекатида бўш турган буғдой ортувчи вагон устига чиққанларида ток уриши натижасида биттаси вафот этди. Иккинчиси эса оғир тан жароҳати билан шифохонага ётқизилди. Яна бир ҳолатда, ҳаракатланаётган поездни кўра туриб, йўлдан ўтишга уринган фуқарони поезд уриб кетган. Фуқаро олган тан жароҳатлари натижасида вафот этди», — дейди Транспортда темир йўл хавфсизлигини таъминлаш бошқармаси бўлим бошлиғи Даврон Ашуров.

Даврон Ашуровнинг қўшимча қилишича, поездларнинг ҳарактланиши учун 27 минг вольт кучланишдаги электр симлари ўрнатилган. Мазкур юқори кучланишдаги электр токи 40—50 сантиметрдан таъсир кучига эга. Шунинг учун, аҳолидан эҳтиёткор бўлишларини, ўзларини ва атрофдагиларнинг ҳаётига хавф туғдирувчи ҳаракатларни қилмасликлари сўралади.

Ҳафтанинг ҳар чоршанба куни ўтказилаётган «Темир йўлларда хавфсиз кун» тадбирининг бу галгиси Тошкент-Жанубий вокзалидан Оҳангарон темир йўл бекатигача бўлган масофада бўлиб ўтди.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Россияга фоҳишаларни жўнатиб турган фуқаро тошкент аэропортида қўлга олинди

Уч нафар ўзбекистонлик аёлни Россияга фоҳиша сифатида ишлатиш мақсадида юбормоқчи бўлган фуқаро Тошкент ҳалқаро аэропортида ушланди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ ...

Қозоғистон “мактабларида рўмол билан боғлиқ муаммо” бўйича жарималар давом этмоқда

Вилоят таълим соҳасини назорат қилиш департаменти маълумотларига қараганда, 19 январдан бошлаб қизлари мактабга қатнамаётган 13 нафар ота-она жаримага тортилган. ...

Мия нима учун берилган?

Биринчи қисм. Ривожланиш Президент: «Келинглар, муаммоларимиз ечими ҳақида биргаликда ўйлайлик, кўзимиздан яшириниб ётган камчиликларимизни биргаликда топиб, ошкор қилайлик», ...