Ўзи зўр адабиёт қанақа бўлади?

Собир ЎНАР: “Баъзан маънавиятни, адабиётни бутунлай бегона соҳа деб яшаётган раҳбарларни ҳам кўраяпмиз”

Собир ЎНАРТаниқли адиб, “Ёшлик” журнали бош муҳаррири Собир Ўнарнинг ёзишича, Ўзбекистонда адабиёт тарғиботи ҳам айтарлик даражада эмас. Газеталари анжуманлар, китоб тарғиботлари билан боғлиқ тадбирлар, адабий учрашувлар ҳақида маълумот беришади. Бу ҳақда адиб “Китоб дунёси” газетасида чоп этилган суҳбатида айтиб ўтган.

“Шунинг учун баъзан уларни ўқимасанг ҳам ҳеч нарса ютқазмайсан. Бир қарашда адабиётда турғунлик, бир сокинлик борга ўхшайди. Лекин тирик ёзувчи, тирик шоирнинг қиёфасини кўз олдингизга келтириб, ўзи унинг асарлари қандай деб китобхонликка шўнғисангиз, кўп нарсалар топасиз. Тулпор отни улоққа қўшмасангиз, тулпорлиги билинмайди”, — дейди у.

Собир Ўнарнинг фикрича, ёзувчи бор, асар бор, лекин эътибор суст. “Биз ҳайратланмаймиз, қойил қолмаймиз, баъзан баракалла деб қўйишни ҳам эплай олмаймиз. Ўзи зўр адабиёт қанақа бўлади? Буни ҳам тасаввур қилмаймиз. Навоий ёки Қодирий ҳазратлари осмондан оёғини узатиб тушиб келишлари керакдек”, — дейди муаллиф.

Муаллифга кўра, Ш. Холмирзаев, Э. Аъзам, А. Аъзам, Х. Дўстмуҳаммад, Н. Эшонқул, И. Султон, У. Ҳамдам, Н. Норқобилов, А. Йўлдошев, Л. Бўрихон, Қ. Норқобил асарларини бирор оммавий хориж тилига ўгирилса, яхши бўларди. “Биз ўзи асли бошқаларга ҳам, ўзимизникига ҳам қойил қолмаймиз. А. Орипов, Э. Воҳидов, У. Азим, Ҳ. Худойбердиева қайси Нобель олган шоирдан кам ёзяпти? Бадиий жиҳатдан бўшми, фикр доирасидан торми, қалбидаги вулқон уларникидан пастми? Собиқ Иттифоқ ҳудудида ижод қилаётганларни ҳам матбуот, интернет орқали кузатаяпмиз. Жуда қойил қилишаётгани йўқ”, — дейди у.

Муаллифнинг фикрича, бизда адабиёт ҳозирги ҳолида жуда кучли. Фақат унинг кучини бошқаларга билдиролмаяпмиз: эплаб таржима қилмаяпмиз, тарғибот қилмаяпмиз.

Тўғри, “Сариқ матбуот”, юзаки адабиёт тушунчаси бор. Унинг ҳам йўлини тўсиб бўлмайди. Қийин иш. Лекин асл адабиётни ўқийдиган одам хусусий газетани эмас, “Шарқ юлдузи”, “Ёшлик”, “Жаҳон адабиёти”, “Тафаккур” журналларини, “Китоб дунёси”, “Ўзбекистон адабиёти ва санъати” газеталарини ўқиши, обуна бўлиши керак.

Жиддий адабиётни ривожлантириш ҳақида ҳукумат қарорлари ҳам бор. Уларда юқорида номлари тилга олинган нашрлар мактабларда қўшимча таълим жараёнига қўшиб ўрганилсин, ўқитилсин дейиляпти.

“Аммо натижа ҳаммамизга маълум… Очиғи, баъзан маънавиятни, унинг ажралмас бўлаги бўлган адабиётни бутунлай бегона соҳа деб яшаётган раҳбарларни ҳам кўраяпмиз. Зотан, адабиёт мактабда пухта ўргатилмас, қизиқтирилмас экан, бу соҳанинг келажагига қандай қараш мумкин?”, — дея савол беради Собир Ўнар.

http://vatandosh.uz/2014/03/05/sobirunar/

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мeҳробдан чаён-бирикиш

Далв ойи1, қаттиғ қиш. Девоннинг ҳар икки хонасига бир нечадан сандал қўйилған эди. Ҳар бир сандалга тўрттадан мирзо жойлашиб, дафтар таҳрири, ёрлиғ иншоси билан машғул ...

Мeҳробдан чаён-йигит!

Маълумки,  кеча  Султонали  мирзо  қул  болаға  Гулшанни  чақиришни  таъйинлаб,  ўрдадан чиққан эди. Шу чиқишда ўрда атрофидан силжимай, кечгача Гулшанни кутди. Аср намозидан ...

Эрта қайтган турналар (қисса)-10

Бир куни опа отхонага келди. Районга кетаётган йўловчи аравага отларни қўшгунларича кутиб турди. У ҳамон ўша дағал жундан тўқилган шол рўмолда, кексайиб қолган, ёлғиз, ...


Warning: Missing argument 2 for _x(), called in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-content/themes/mulkdornew/inc/functions/theme_functions.php on line 1213 and defined in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 399

Notice: Undefined variable: context in /home/npzfqf3cbnqn/public_html/mulkdor.com/wp-includes/l10n.php on line 400