Ўзбекистонда 7 кун ичида 2,1 млрд. сўмлик авторақамлар сотилди

2019 йилнинг 1 апрелидан 7 апрелигача бўлган давр мобайнида “ЎзРТХБ” АЖ да 998,3 млрд сўмлик битимлар тузилди. Кичик бизнес ва тадбиркорлик субъектлари иштирокида тузилган битимларнинг умумий ҳажми 37,8 фоизга кўтарилиб, деярли 419,7 млрд сўмни ташкил этди. Бу ҳақда ЎзРТХБ” АЖ Матбуот хизмати хабар берди.

Жумладан, кўриб чиқилаётган давр мобайнида онлайн аукцион орқали 536 та автомобиль рақами сотилди. Сотилган давлат рақам белгиларининг умумий суммаси 2,1 миллиард сўмдан ортиқни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг қарийб 22 фоизи  биринчи тоифадаги авторақамларга, 49 фоизи иккинчи ва 29 фоизи учинчи тоифа авторақамларга тегишли.

Харидорлар таркибида етакчиликни Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти автоҳаваскорлари эгаллади ва уларнинг тузилган битимлар сонидаги улуши 20 фоизга тенг. Иккинчи ўринда Самарқанд вилоятининг автоҳаваскорлари 14 фоиз  улуш билан жойлашди. Кейинги ўрин Наманган ва Хоразм вилоятларининг авто ҳаваскорларига тегишли бўлиб, ҳар бирининг улуши 12 фоиз ни ташкил қилди. Қолган ҳудудларнинг улуши 42 фоизга тенг.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Мирзиёевдан ҳайфсан олган, бахтиёр абдусаматов катта миқдордаги пора билан қўлга олинди

Тошкент шаҳрининг Юнусобод тумани ҳокими Бахтиёр Абдусаматов қўлга олинди. Бу ҳақда Kun.uz нашри хабар берди. Бахтиёр Абдусаматов Хабарда  ёзилишича, Б.Абдусаматов ...

Бош кўтаргани учун “боши кесилган” тадбиркорлар

Бу бозордан ҳар куни давлатга қарийб 15 миллиард сўм топшириларди, бугун эса ҳеч вақо… 1,5 минг нафардан ортиқ одам меҳнат қилиб, оиласини боқарди, бугун эса улар иш излаш ...

Рустам мадумаровга тегишли яна бир мулк аукционга қўйилди

Рустам Мадумаровга тегишли Rubicon Wireless Communication МЧЖ кўчмас мулки аукционга қўйилди. Бу ҳақда “ЎзА” хабар берди. Очиқ аукцион нархни тушириб бориш йўли билан, ...