Сирдарёда “қарздор” фуқаро МИБ ходимига белкурак билан жароҳат етказди

Мажбурий ижро бюросининг Сирдарё туман бўлими ходимлари томонидан Сирдарё шаҳри, “Пахтакор” маҳалласида яшовчи фуқаро А.Қ.нинг хонадонида истеъмол қилинган электр энергиясидан 555 500 сўм миқдорида қарздорлиги бўлганлиги боис, 2019 йил 30 мартда қарздорликни бартараф қилиши ҳақида талабнома берилган, деб ёзади ЎзА сайтида.

Фуқаро томонидан юқоридаги қарздорлик белгиланган муддатда тўланмагач, давлат инспектори М.К. хонадонни электр тармоғидан узмоқчи бўлади. Шунда А.Қ. давлат инспекторига фаол қаршилик кўрсатиб, уни бўйин соҳасидан ушлаб бўғиб, ерга йиқитиб, жағ соҳасига икки марта мушт туширган. Бундан ташқари давлат инспектори фуқаро А.Қ.дан қочиб кетаётганида, орқасидан қувиб, белкурак билан М.К.нинг қўлига тан жароҳати етказган.

Бироздан сўнг давлат инспектори М.К. хонадонга қайтиб келиб, воқеа жойида сочилиб кетган ҳужжатларни олмоқчи бўлганида, фуқаро А.Қ. махсус рақамланган тармоқдан узиш далолатномасига шикаст етказиб, берилган талабномани йиртиб ташлаган.

Ушбу ҳолат юзасидан Сирдарё туман прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Ўзбекистонда wi-fi тармоғидан фойдаланувчининг шахсини тасдиқлаш мажбурий бўлди

Фойдаланувчи ўз шахсини мобил телефон рақамлари орқали ёки шахсни тасдиқловчи ҳужжатдаги маълумотлар (чипта, меҳмонхонадан рўйхатдан ўтиш маълумотлари) орқали тасдиқлаши ...

“ташаббус”чилар йиғинида

“Адолатни қарор топтириш ташаббус гуруҳи”нинг йиғилиши бўлиб ўтди. Унда “Гуруҳ” фаолияти билан боғлиқ масалаларга эътибор қаратилди. (more…)

Европада ёқилғи нархи кўтарилиб, норозилик намойишлари кучаймоқда

Европада бензин нархининг кўтарилишига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда. Бу ҳақда хорижий ОАВ хабар бермоқда. Испаниялик ҳайдовчилар ва француз фермерлари ...