Гулистонлик қарздор фуқаро МИБ ҳодимини хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган

Мажбурий ижро бюросининг Гулистон шаҳар бўлими давлат ижрочиси А.Х. фуқаролик ишлари бўйича Боёвут туманлараро судининг қарздор А.Ю.дан ундирувчи АТБ “Агробанк” Боёвут филиали фойдасига 10 133 000 сўмлик кредит қарздорлигини ундириш ҳақидаги ижро ҳужжати бўйича қарздорнинг Гулистон шаҳар “Аҳиллик” маҳалла фуқаролар йиғинидаги яшаш манзилига қарздорликни ундириш мақсадида борган.  Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

А.Х. қарздорликни тўлаб беришни тушунтираётган вақтида, маст ҳолатда бўлган Ю.А. уйи дарвозасини қулфлаб олган. Сўнгра давлат ижрочиси А.Х.ни бўйнидан бўғиб, танасининг турли жойларига қўли билан уриб, оёғи билан тепган. Ўзига нисбатан юритилган ижро ишини олиб қўйиб, давлат ижрочиси А.Х.ни хизмат вазифасини бажаришдан воз кечишга мажбур қилган.

 

Ҳолат юзасидан Гулистон шаҳар прокуратураси томонидан терговга қадар текшириш ўтказилмоқда.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Риштон халқи 750 йиллик дарахтларни тарихий мерос сифатида сақлаб қолишмоқчи

Ўтган ҳафта Фарғона вилояти, Риштон тумани марказидаги 50-80 йиллик забардаст чинорлар кесилаётгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Катта йўлни кенгайтириш мақсадида дея йўқ ...

Жээнбеков ҳавсизлик кенгашини тезкорлик билан мажлисга тўплади

Қирғизистон президенти Сооронбай Жээнбековнинг раислигида Ҳавсизлик кенгашининг мажлиси бўлмоқда. Давлат бошлиғининг маълумот хизмати маълум қилгандек, матбуотсиз ўтаётган ...

Қирғизистон — марказий осиёнинг эркинлик ва демократия диёри

Сурат president.kg​дан олинди ЯНГИ ПРЕЗИДЕНТНИНГ ҚАСАМЁДИ Жума куни Бишкекда Қирғизистоннинг янги сайланган 59 ёшли президенти Сўўрўнбай Жээнбековнинг инаугурация маросими ...