Ўзбекистонда тадбиркорларни ҳомийликка мажбурлаган амалдорлар жиноий жавобгарликка тортилади

Тадбиркорларни ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурлаганлар жиноий жавобгарликка тортилиши мумкин. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг Ҳуқуқий ахборот телеграм канали маълум қилмоқда.

Давлат органларининг ва давлат ташкилотларининг мансабдор шахси ёки хизматчиси томонидан тадбиркорларни пул ёки бошқа моддий қимматликларни ажратиш билан боғлиқ ҳомийликка ва бошқа тадбирларга мажбурий жалб этиш, шундай ҳаракатлар учун маъмурий жазо қўлланилганидан кейин содир этилган бўлса қуйидаги жиноий жазоларга тортилиши мумкин:

👉 энг кам ойлик иш ҳақининг икки юз бараваридан (40 млн 546 минг сўмдан) тўрт юз бараваригача (81 млн 92 минг сўмгача) миқдорда жарима;

👉 уч йилгача муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш;

👉 уч юз олтмиш соатдан тўрт юз саксон соатгача мажбурий жамоат ишлари;

👉 уч йилдан беш йилгача озодликни чеклаш;

👉 уч йилдан беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш.

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Хиёнат (ҳикоя)

Жавлонбек  Раҳмонов одатига кўра маишат қилиб кайф сафо қилиб ўтирганида, эшикдан мўралаган ҳайдовчиси Нозимнинг  турқини кўриб ўшқирди: Нима бўлди яна? Ёшулли,  Тошкентдан   ...

Тўғри қўйилган мақсад – ярим муваффақиятдир

Тўғри қўйилган мақсад - ярим муваффақиятдир. Биз ҳаётимизда улкан муваффақиятларга эришишимиз учун ўз олдимизга кўплаб мақсадлар қўйишимиз керак…  Мақсадлар билан яшашимиз ...

Инглизлар фикри: ўзбекистонга ташриф буюриш учун 10та энг қизиқ сабаб (видео)

Британиянинг машҳур Evening Standart газетаси инглизларни Ўзбекистонга боришга ундайдиган энг қизиқ 10та сабабни санаб ўтди. (more…)