Воронежда қизларни зўрлаб келган бир гуруҳ ўзбекистонликлар жазоланди

Россиянинг Воронеж шаҳрида қизларнинг номусига теккан уч нафар ўзбекистонлик суд қилинди. Бу ҳақда шаҳарнинг Марказий туман суди матбуот хизматига таяниб, Sputnik ёзмоқда.

Хабарда ёзилишича, уч нафар Ўзбекистон фуқароси 2017 йилнинг сентябрь ойида Воронеж шаҳрида олдиндан тил бириктириб, жиноят содир этишга келишиб олган. Жиноятчилар 19 ёшдан 25 ёшгача бўлган тўрт нафар қизларга нисбатан босқинчилик ва номусга тегиш жиноятларини содир этган.

Суд жиноятчиларни ушбу жиноятларни содир этишда айбдор деб топди. Суд ҳукмига кўра, улардан бирига ўн йил, иккинчисига тўққиз йил, учинчисига эса тўрт йил-у олти ой озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланган.

Бундан ташқари, жабрланувчилар фойдасига икки миллион рублдан ортиқ маънавий зарар ва 22 минг рубль моддий зарар ундирилган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Америкага юборишни ваъда берган паст дарғомлик 35 800 ақш долларини ўзлаштириб юборди

18 август куни Самарқанд шаҳар ИИБга тушган ҳужжатларга кўра, 2018 йил сентябрь-ноябрь ойларида Паст Дарғом туманида яшовчи 33 ёшли Ш.Т. Самарқанд шаҳридаги Мирзо Улуғбек ...

Сувенир пулларга қорамолларни олиб кетган шахслар қўлга олинди

Фото:TripAdvisor Қашқадарё вилоятининг Нишон туманида шу йил 10 июль куни Самарқанд маҳалласида яшовчи А.У. ИИБга мурожаат қилиб, унда шу йил 15 май куни 2 номаълум шахс ...

Самарқандда ака-укалар ўз жиянини таёқ билан уриб, ўлдириб қўйди

2019 йил 29 март куни Навоий вилояти Хатирчи тумани Урганжи қишлоғида яшовчи Ҳ.Х., Учқудуқ тумани Йўлчилар қўрғони Дев маҳалласида яшовчи акаси З.Х. билан Самарқанд ...