Синглисининг бошини танасидан жудо қилган йигит 18 йилга қамалди

Тожикистоннинг Сўғд вилояти суди ўз синглисини ўлдирган акани 18 йилга озодликдан маҳрум қилди. Бу ҳақда Тожикистон Бош прокуратураси матбуот хизматига таяниб “Соф.уз” нашри ёзмоқда.

Хабарда ёзилишича, қотиллик Сўғд вилоятининг Истаравшан шаҳрида содир этилган. Фуқаро 17 ёшли синглисини қишлоқда оила обрўсини тўкканликда айблаб, оғилхонага олиб киради. У ерда ўрталарида юзага келган жанжал вақтида қизни целлофан пакет билан бўғиб ўлдиради. Сўнгра жасадни оғилхонада олиб чиқиб яшириш мақсади унинг бошини танасидан жудо қилади.

Бу воқеадан хабар топган йигитнинг отаси ўғлига ёрдам бериш мақсадида қизининг жасадини  “Опель Вектра” русумли машинага ортиб, эски сувсиз каналга яширган.

Кейинчалик Тожикистон ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ходимлари жиноят содир этишда гумон қилинган акани қўлга олган. Қотил Тожикистон ЖКнинг тегишли моддали билан айбдор деб топилган ва унга 18 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинлаган. Жазони қаттиқ тартибдаги колонияда ўташ белгиланган.

 

Бўлишинг:

Муҳаррир танлови

Сизни милиция тўхтатди: нима қилиш керак?

Ички ишлар ходимлари ҳужжатларни текшириш учун кўчада ҳар кимни тўхтатиши мумкин. Бу вазиятдан тезроқ ва иложи борича талафотларсиз чиқиб кетиш йўллари бор. Энг аввало, сизни ...

Ўзбекистонда ўқувчи қизларнинг юбкаси тиззани ёпиб туриши шарт

"Ҳуқуқий ахборот" канали ўқувчиларга мактаб формасини кийишда қўйиладиган талабларни эслатди. Унга кўра, кийимларнинг ўта тор ёки ўта кенг бичимда бўлмаслиги, қизлар учун ...

Боламни тирик қолгани учун кечирган бўлсам,  мендан  яна нима исташади?

Эртага 13 март куни  жиноят ишлари бўйича Хоразм вилоят суди биносида ўз ўқувчисини аёвсиз калтаклаб, ҳаёт учун хавфли жароҳатлар етказишда айбдор деб топилиб 2 йилу 8 ойга ...